Galaxy S23 сериясининг илк тахминий дақдимот санаси маълум бўлди

Galaxy S23 сериясининг илк тахминий дақдимот санаси маълум бўлди

Galaxy S23 сериясига оид янги хабарлар чиқиши тўхтамаяпти. Демак, янги моделлар тез орада тақдим этилади. Бугун янги қурилмаларнинг тахминий тақдимот санаси қачон ўтказилишига оид хабар пайдо бўлди. 

Бир неча ишончли инсайдерларнинг берган маълумотига кўра, Galaxy S23 моделлари 1 февраль санасида тақдим этилади. Шу йили S22 серияси 9 февралда намойиш этилган эди. @OnLeaks ҳамда Ice Universe инсайдерлари S23 моделлари 1 февралда тақдим этилиши мумкинлигини айтишмоқда. Бироқ бу расмий хабар эмас, Samsung тақдимот тўғрида ҳеч қандай расмий маълумот бермади. 

Galaxy S22 моделларидан фарқли ўлароқ S23 смартфонларининг барчаси Snapdragon 8 Gen 2 чипи билан жиҳозланади.

ЎҚИНГ: Samsung ўз қурилмаларининг батареяси узоққа етмаслигини биладими? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.