Galaxy S23 смартфонлари макетларининг суратлари тарқатилди!

Galaxy S23 смартфонлари макетларининг суратлари тарқатилди!

Биз аллақачон Samsung компаниясининг кейинги йил бошида тақдим қилиниши кутилаётган Galaxy S23 смартфонларининг сифатли рендерларини кўриб улгурдик. Энди эса Интернетда бўлажак смартфонларнинг қўғирчоқ нусхалари суратлари тарқатиб юборилди.

Суратларда сиз Galaxy S23 сериясидаги барча смартфонлар: Galaxy S23, Galaxy S23+ ва Galaxy S23 Ultra моделлари макетларини кўришингиз мумкин. Бу ерда ягона катта дизайн ўзгариши камера оролининг олиб ташланганлиги бўлиб, эҳтимол, компания оддий ва Plus моделларни ҳам Ultra каби дизайнга мослаштириш ниятида. Бундай дизайн Samsung смартфонларига бегона эмас ёхуд бир неча йил аввалги Galaxy А32 шунга ўхшаш камера стилига эга.

Ultra моделга келадиган бўлсак, ўта майда деталларни ҳисобга олмаган ҳолда шуни аниқ айтиш мумкинки, унинг дизайни деярли ўзгармаган ва уни ҳозирги Galaxy S22 Ultra'дан бир қарашда ажратиб бўлмайди, худди iPhone 13 Pro моделини орқа томондан iPhone 14 Pro смартфонидан ажратиб бўлмагандек.

Шунингдек, рендерларда яна бир нарса эътиборни тортади: смартфонларнинг SIM-карта уялари уларнинг ён томонларида жойлашган. Аввалги тарқатилган рендерларда эса улар смартфонлар тагида эди. Смартфонлар ҳали расман тақдим қилинмаганлигини ҳисобга олсак, ҳозирча бу борада бирон нима дейиш қийин. Ким билади, балки биз навбатдаги Galaxy флагманларида SIM-карта уясини кўрмасмиз.

ЎҚИНГ: Samsung'дан iPhone'чиларга аталган навбатдаги реклама ролиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!