Galaxy S23 смартфонлари рекорд ўрнатди

Galaxy S23 смартфонлари рекорд ўрнатди

Феврал ойининг илк санасида Samsung ўзининг Galaxy S23 сериясидаги смартфонларини бутун дунё, хусусан, Ҳиндистон учун ҳам тақдим қилди. Смартфонлар Америкада бўлиб ўтган тақдимотда ўзгармаган нархларда чиқарилган бўлса ҳам, Ҳиндистон учун бу ҳолат сақлаб қолинмади. Бироқ, нархлар ошишига қарамай смартфонлар мамлакатда янги рекорд ўрнатишди.

Samsung Ҳиндистон бўлимининг катта вице-президенти берган маълумотларга кўра, компания ўзининг янги флагманлари учун 24 соат ичида 140 минг атрофида олдиндан буюртмалар қабул қилган. Бу ўтган йилги Galaxy S22 буюртмаларига таққослаганда деярли икки баробар кўп ва бу мамлакатда премиум қурилмалар учун кучли талаб борлигини англатади.

Galaxy S23 смартфонларининг Ҳиндистондаги ўртача нархи 99 минг рупия (1200 доллар) эканлигини ҳисобга олсак, Samsung бир кун ичида 169 миллион доллар даромад қилган.

Таъкидлаш жоизки, Samsung яқинда ўзининг Galaxy cмартфонларини Ҳиндистон ишлаб чиқаришини маълум қилган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 Ultra iPhone 14 Pro Мах'дан кучлироқми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.