Galaxy S23 смартфонларининг маркетинг рендерлари тарқалди

Galaxy S23 смартфонларининг маркетинг рендерлари тарқалди

Samsung компанияси келаётган феврал ойининг илк кунида ўзининг янги авлод флагман смартфонларини тақдим қилишга тайёрланмоқда, лекин биз аллақачон уларнинг катта эҳтимол билан қандай кўринишига эга бўлишини аввалги рендерлардан билиб олган эдик. Бироқ, улар мухлислар томонидан Интернетда тарқатилган миш-мишларга асосланиб тайёрланган эди. Бугун эса WinFuture бўлажак Galaxy S23 смартфонларининг расмий маркетинг рендерларини улашди.

Кутилганидек, Galaxy S23 бошланғич моделлари – Galaxy S23 ва Galaxy S23+ ҳам Galaxy S23 Ultra каби камера оролисиз чиқарилади, яъни камераларнинг ўзи смартфондан бўртиб чиқиб туради. Шунингдек, рендерлар смартфонлар тўртта: қора, тилларанг, яшил ва пушти рангларда чиқарилишини тасдиқлайди.


ЎҚИНГ: Galaxy S23 смартфонлари тақдимотини қаерда кўриш мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!