Galaxy S23 Ultra чипсети ва батареяси ҳақидаги маълумотлар тарқатилди

Galaxy S23 Ultra чипсети ва батареяси ҳақидаги маълумотлар тарқатилди

Таниқли ва ишончли инсайдер Ice Universe берган маълумотларга кўра, Galaxy S23 Ultra смартфонига Qualcomm жорий йилнинг ноябрида тақдим қилиши кутилаётган Snapdragon 8 Gen 2 чипсети ўрнатилади. Маълум бўлишича, 4нм чипсет 1 x Cortex-X3, 2 x Cortex-A720, 2 x Cortex-A710, 3 x Cortex-A510 ва Adreno 740 GPU'сини ўз ичига олади ва у TSMC томонидан ишлаб чиқарилади. 

Galaxy S23 Ultra модели Exynos чипсетли вариантда ҳам чиқариладими ёки йўқ, буниси номаълум. Яқинда, бутун S23 қатори бутун дунёга фақат Snapdragon 8 Gen 2 чипсети билан чиқарилиши миш-миш қилинаётган эди. 

Батареяга келадиган бўлсак, ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин. Galaxy S22 Ultra смартфони 5,000 мА/с батарея билан чиқарилган эди. Унинг давомчиси ҳам худди шундай батарея билан келади. Гарчи батареяда ўзгариш бўлмасада, янги ва яхшиланган чипсет билан Galaxy S23 Ultra узоқроққа етиши мумкин. Афсуски, зарядланиш ҳақидаги маълумотлар ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 Ultra янги 200MP камера сенсори билан жиҳозланади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.