Galaxy S23 Ultra ҳатто Илон Маскни ҳайратлантирди!

Galaxy S23 Ultra ҳатто Илон Маскни ҳайратлантирди!

Эҳтимол, таништириш ҳожат бўлмаган инсон, Илон Маск, Samsung яқинда тақдим қилган Galaxy S23 Ultra смартфонининг камера қобилятларидан жуда ҳайратланганга ўхшайди: MKBHD тахаллуси билан танилган YouTuber ўзининг Twitter'ида Galaxy S23 Ultra'нинг 100х зум қобилятини намойиш қилган видеони жойлади, миллиардер унга ўз реакциясини билдирди.

Tesla, SpaceX ва эндиликда Twitter компаниялари раҳбари MKBHD улашган видеога "Wow" дея изоҳ қолдирган. Видеода сиз Galaxy S23 Ultra билан қандай қилиб юқори сифатли Ой суратини олиш мумкинлигини кўрасиз.

Илон Маскнинг ўзи айнан қайси бренд смартфонидан фойдаланиши бироз қоронғу, лекин янги Samsung флагмани уни ўзига тортгани шубҳасиз. Компаниянинг Қўшма Штатлардаги бўлимининг Twitter саҳифаси "мақтов"ни қабул қилиб олди ва миллиардерга жавобан "Ажойиб, шундай эмасми?" маъносидаги твит қолдирди.

Албатта, Илон Маск ўзининг Twitter'ида 130 миллионга яқин кузатувчиларга эга эканлигини ҳисобга олсак, Samsung учун бу яхшигина реклама бўлди.

Айтиш керакки, бундай Ой суратларини олиш Galaxy фойдаланувчилари учун янгилик эмас – ўтган йилги Galaxy S22 Ultra ҳам ижтимоий тармоқларда Ойни суратга ола олиши, стадион ёки консертларда саҳнадаги қаҳрамонларни яқинлаштириб кўриш имконини берувчи энг яхши камерали смартфон сифатида кўп мақтовларга сазовор бўлган. Samsung Америка компанияси Apple'нинг iPhone 14 смартфонларини бундай хусусиятларга эга эмаслигини таъкидлаган ҳолда уни масхара ҳам қилган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 смартфонлари рекорд ўрнатди