Galaxy S23 Ultra жонли суратларда!

Galaxy S23 Ultra жонли суратларда!

Samsung 1 феврал куни ўзининг янги авлод флагманлари, Galaxy S23 сериясини тақдим қилиши кутилмоқда. Биз аллақачон уччала смартфонлар: Galaxy S23, Galaxy S23+ ва Galaxy S23 Ultra'нинг дизайн ва техник хусусиятлари билан танишмиз. Ҳатто, уларнинг нархи қандай бўлишини ҳам билиб олдик. Яна нима қолди? Жонли суратлар!

Никарагуанинг Матагалпа шаҳридаги KM CELL STORE номли маҳаллий дўкони ўзларининг Facebook саҳифасида Galaxy S23 смартфонлари сотувга келганлиги ҳақида пост жойлади. Маълум бўлишича, улар 12/512 ГБ хотира конфигурациясидаги ва қора, яшил, крем ва пушти рангдаги Galaxy S23 Ultra смартфонларини етказиб беришга тайёр. Нархлар маълум қилинмаган, бироқ биз бир қанча жонли суратларни кўришимиз мумкин.

Бир қарашда Galaxy S23 Ultra ўзининг аввалгиси билан бир хил кўринишга эгадек кўринади, лекин унинг камералари энди бироз катталашган ва уларни энди бироз эътибор берилса кўринадиган ҳалқа ўраб туради. Қолаверса, смартфон ён томонлари миллиметрларда ўзгаришларга эга. Шуни ҳам айтиш керакки, смартфон ўтган йилгисидан фарқ қиладиган минималистик дизайндаги қутида келади.

ЎҚИНГ: Янги ўйинбоп смартфон қийноққа солинди