Galaxy S23 Ultra янги 200МП камера сенсори билан жиҳозланади

Galaxy S23 Ultra янги 200МП камера сенсори билан жиҳозланади

Samsung сўнгги 10 ой ичида смартфонлар учун иккита 200 мегапикселли камера сенсорларини тақдим этди. Ice Universe берган маълумотларига кўра, компания томонидан учинчи 200МП сенсор ҳам тақдим этилади ва у келаси йилги Galaxy S23 Ultra флагманига ўрнатилади.

Гарчи аввалроқ ISOCELL HP3 сенсори эълон қилинган бўлса-да, янги сенсорнинг номи ISOCELL HP2 бўлади. ISOCELL HP1 эса компания тақдим этган биринчи 200МП камера бўлиб, ушбу ойда тақдимоти бўлиб ўтадиган янги Motorola смартфони ушбу сенсор билан жиҳозланади. 

HP3 сенсори HP1'га қараган бироз кичикроқ, шунингдек, ундаги автофокус функцияси тезроқ ишлайди. Сенсордаги ҳар бир тўртта кластер вертикал ва горизонталь йўналишлардаги фарқларни ажрата олади.

Бу Galaxy S23 моделининг 200МП камерага эга бўлиши ҳақидаги илк маълумот маълумот эмас. Аввалроқ смартфон янги асосий камерага эга бўлиши, бироқ ундаги перископ модули ўзгармаслиги айтилган эди.

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro моделлари оддий 14 моделларига қараганда яхшироқ дисплейга эга бўлади 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.