Galaxy S23 Ultra'да олинган тунги суратлар тақдим этилди

Galaxy S23 Ultra'да олинган тунги суратлар тақдим этилди

Samsung компаниясининг яқин кунларда тақдим этилиши кутилаётган Galaxy S23 Ultra модели тақдимот олдидан анбоксинг қилингани ҳақида хабар берган эдик. Энди ушбу смартфонда олинган тунги суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Twitter фойдаланувчиси Эдвардс Урбина S23 Ultra'нинг асосий камерасида олинган суратларни ўз саҳифасига жойлади. Суратлар 200МП резолюцияда олинмаган. Унда фақат қурилма тунги вақтда қандай сурат олиши текшириб кўрилган. 

Юқоридаги суратлардан кўриш мумкинки, смартфон тунги вақтда умумий экспозицияни чиройли тарзда ёритишга муваффақ бўлган.

ЎҚИНГ: Samsung 5 та янги Galaxy Book 3 ноутбукларини чиқармоқчи 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!