Galaxy S23 Ultra'да яна бир ижобий ўзгариш бўлади

Galaxy S23 Ultra'да яна бир ижобий ўзгариш бўлади

Samsung яқинда Galaxy Z Flip4 ва Z Fold4 букламафонларини тақдим этган эди. Компаниянинг кейинги флагманлари келаси йилнинг январь ёки февраль ойида тақдим этиладиган S23 серияси бўлади. Ундаги Ultra модель эса Qualcomm'нинг 3D Sonic Max бармоқ изи сенсорига эга бўлади

Албатта, бу янги сенсор эмас, аввалроқ ушбу бармоқ изи сенсорига эга iQOO 9 Pro ва vivo X80 Pro смартфонларини кўрган эдик. Бу дегани S23 Ultra модели тезкор ҳамда каттароқ ҳудудли бармоқ изи сенсори билан жиҳозланади. 

vivo X80 Pro ва iQOO 9 Pro қурилмаларининг бармоқ изи сканери ҳақиқатдан ҳам жуда тез ва аниқ ишлайди. Ушбу сенсорга бошқа S23 моделлари ҳам эга бўлдими ёки у фақат S23 Ultra'га ўрнатиладими, бу ҳозирча номаълум. 

ЎҚИНГ: Galaxy S23 Ultra'нинг 200MP камераси ҳақида янги маълумотлар тарқатилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!