Galaxy S23 Ultra'нинг рендерлари эълон қилинди

Galaxy S23 Ultra'нинг рендерлари эълон қилинди

Кеча Samsung компаниясининг Galaxy S23 ҳамда S23+ моделлари сифатли рендерларда кўрсатилган эди. Бугун навбат асосий модель - S23 Ultra'га келди. 

Кўринишидан, Samsung'нинг кейинги йилги Ultra флагмани ўзининг аввалги авлодига жуда ўхшаб кетади. Ҳақиқатдан ҳам, янги моделнинг рендерларига қараб ҳозирги модель билан таққосланса, уларнинг ўртасидаги фарқни топиш қийин. 

Бироқ фарқи томонлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, S23 Ultra'нинг орқа панелидаги учта камера корпусдан бўртиб чиқиб туриши яққол билинса, қолган иккитаси унчалик билинмайди. 

Икки қурилманинг корпус ҳажмида кичик фарқлар бор:

Galaxy S22 Ultra - 163.3 х 77.9 х 8.9 мм

Galaxy S23 Ultra - 163.4 х 78.1 х 8.8 мм.

Энди S23 ва S23+ моделларидаги камерлар ҳам бир биридан ажраб туради. Бу дегани сериядаги барча моделлар бир-бирига ўхшаб бормоқда. Бу яхшими ёки йўқми, A серия смартфонлари ҳам худди шундай камера модулида эга бўлиб бормоқда. 

Айрим миш-мишларга кўра, Galaxy S23 серияси бу йилги S22 сериясига қараганда бир неча ҳафта олдинроқ тақдим этилади. Эҳтимол, улар февраль эмас, балки январь ойида тақдим этилар.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 ва Galaxy S23+ илк марта сифатли рендерларда кўрсатилди!