Galaxy S23 ва Galaxy S23+ смартфонларинг расмий техник хусусиятлари ошкор бўлди!

Galaxy S23 ва Galaxy S23+ смартфонларинг расмий техник хусусиятлари ошкор бўлди!

Samsung феврал ойининг илк кунида Galaxy S23 смартфонлари сериясини тақдим қилишини эълон қилган. Бироқ, тақдимотни кутишга не ҳожат? Интернетда аллақачон Galaxy S23 ва Galaxy S23+ смартфонларининг расмий техник хусусиятлари жадвали тарқалиб бўлди.

Маълум бўлишича, Galaxy S23 смартфони 6.1 дюймли, Galaxy S23+ эса 6.6 дюймли Dynamic AMOLED экранга эга бўлади. Иккаласининг ҳам Gorilla Glass Victus 2 билан ҳимоялаган экрани FHD+ резолюциясига эга бўлиб, улар 120 герц янгиланиш тезлиги ва HDR+ хусусиятига эга. Иккала модел ҳам 7.6 мм қалинликда: 167 грамм оғирликдаги оддий модел ўлчами 146.3×70.9×7.6 мм бўлса, 195 грамм оғирликдаги Plus модел ўлчами 157.8×76.2×7.6 мм ташкил қилади. Шунингдек, олд томонда смартфонлар Infinity-О дизайнидаги ингичка рамка билан 4К форматда сониясига 60 кадр (fps) тезликда HDR10+ видеолар тасвирга оладиган 12МП (f/2.2) селфи камерага эга. Қолаверса экран остида Ultrasonic бармоқ изини аниқлаш сенсори жойлашган.

Орқа томонга ўтадиган бўлсак, у ерда 50 МП (f/1.8, OIS) асосий, 12МП ултра-кенг (f/2.2, 120°) ва 10МП (f/2.4, 3х оптик зум) телефото камералар жойлашган. Таъкидлаш жоизки, орқа камера сониясига 30 кадр (fps) тезликда 8К форматида, сониясига 60 кадр (fps) тезликда 4К форматида видео тасвирлар олиш қобилиятига эга.

Капот остида иккала смартфонлар ҳам 4 нанометрли Snapdragon 8 Gen 2 чипи билан 8ГБ (LPDDR5) оператив хотирада Android 13'га асосланган One UI 5.1 операцион тизимида ишлайди. Бошланғич модел 128/256 ГБ, Plus модел эса 256/512 ГБ хотирага эга бўлади. Шунингдек, оддий моделнинг 3900 мА/соат батареяси 25 Вт симли, 10 Вт тезликда симсиз зарядланса, Plus моделнинг 4700 мА/соат батареяси 45 Вт тезликда симли, 10 Вт тезликда симсиз зарядланади.

Уланиш борасида эса смартфонлар 5G, Wi-Fi 6E, Bluetooth 5.3 ва USB 3.2 Type-C технологияларини қўллаб-қувватлайди. Қўшимчасига смартфонлар иккилик SIM-карта, NFC, юзни аниқлаш, иккилик динамиклар билан Dolby Atmos, бошқа қурилмаларга симсиз қувват бериш, Samsung DeX билан ишлаш қобилияти, ҳамда, IP68 чидамлилик сертификатига эга.

Galaxy S23 ва Galaxy S23+ смартфонлари қора, оқ, яшил ва пушти рангларда 1 феврал куни расман тақдим қилинади.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 смартфонларини ушбу манзилларда синаб кўришинингиз мумкин бўлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!