Galaxy S23+ ва Galaxy S23 Ultra'нинг расмий реклама постерлари тарқалиб кетди!

Galaxy S23+ ва Galaxy S23 Ultra'нинг расмий реклама постерлари тарқалиб кетди!

Samsung ўзининг янги авлод флагман смартфонларини тақдим қилишига декабрни ҳисобга олмаганда деярли 1 ой вақт қолди. Табиийки, тақдимот санаси яқинлашар экан, бўлажак қурилмалар ҳақидаги маълумотлар ҳам кўпая бошлайди. 91mobiles сайти Galaxy S23 сериясининг катта аъзолари – Galaxy S23+ ва Galaxy S23 Ultra моделларининг расмий реклама постерларини улашди.

Биринчи бўлиб Galaxy S23+ смартфонидан бошлайдиган бўлсак, у суратда пушти рангда ҳозирги Galaxy Buds 2 Pro ва Galaxy Watch 5 аксессуарлари билан турибди. Гарчи суратларда Galaxy S23'нинг ўзи йўқ бўлса ҳам, у дизайн борасида Galaxy S23+ моделидан фарқ қилмаслиги, фақат ундан бироз кичикроқ бўлиши ҳаммага маълум. Бир қарашда Plus моделдаги дизайн ўзгаришини сезмаслигингиз мумкин, лекин шуни айтиш керакки, Samsung бу сафар ундан (шу билан бирга, оддий моделдан ҳам) камера оролини олиб ташлаган. Энди у(лар) худди Galaxy S22 Ultra ёки Galaxy А32 каби дизайнга эга. Олд томонда эса, эҳтимол, экран рамкасида миллиметр фарқлар бўлиши мумкин, аммо у унчалик сезилмайди.

Galaxy S23 Ultra'га келадиган бўлсак, у яшил рангда (деҳқончасига айтганда "нос рангда"). Samsung бу сафарги Ultra'да унинг аввалгиси дизайнини сақлаб қолишга қарор қилган кўринади – S23 Ultra ҳозирги S22 Ultra'дан ташқи кўринишда фарқ қилмайди. Балки камералар бироз катталашган бўлиши, экран рамкаси янада торайган бўлиши мумкин, бироқ буларни расмларга қараб айтиб бўлмайди.

Galaxy S23 смартфонлари Qualcomm'нинг Snapdragon 8 Gen 2 чипсетининг кучайтирилган вариантида, 200МП камера билан 1 феврал куни тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung'нинг мустаҳкам ҳимояли смартфон ва планшетлари эволюсияси билан танишамиз

 
 
 
 
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!