Galaxy S23 ва S23+ смартфонларининг 128ГБ хотирага эга тури бўлмайди

Galaxy S23 ва S23+ смартфонларининг 128ГБ хотирага эга тури бўлмайди

Сўнгги миш-мишларга кўра, Samsung янги Galaxy S23 моделларини энг камида 256ГБ хотира билан ишлаб чиқаради. Ахмад Квайдернинг Twitter'да ёзишича, S23 ва S23+ моделларининг 128ГБ хотирали тури бўлмайди, Бундан ташқари, 8ГБ тезкор хотирали S23 Ultra модели ҳам бўлмайди. Ultra модель фақат 12ГБ тезкор хотира билан ишлаб чиқарилади. 

Инсайдер жойлаган постда S23 ва S23+ моделларининг фақат битта хотира тури, S23 Ultra'нинг эса уч хил хотира тури берилган. Бу ўз навбатида S23 ва S23+ моделлари фақат битта хотира ҳажми билан ишлаб чиқариладими деган саволни туғдиради. 

Ҳозирги S22 ҳамда S22+ моделларининг иккиси ҳам 8/128ГБ хотира билан бошланади. Galaxy S23 ва S23+ моделлари эса 8/256ГБ хотира билан бошланиши кутилмоқда. Galaxy S23 Ultra'нинг эса 12/256ГБ, 12/512ГБ ҳамда 12ГБ/1ТБ хотирага эга турлари бўлади. 

2022 йилги флагманларнинг хотираси UFS 3.1 эди. 2023 йилги моделларда эса бу UFS 4.0 га ўзгаради. Бу билан ўқиш тезлиги 2 баравар, кетма-кет ёзиш тезлиги эса 1.6 бараварга ошади. Бундан ташқари, қувват самарадорлиги 46% га яхшиланди, бу эса аккумулятор қуввати узоқроққа етишига ёрдам беради. 

ЎҚИНГ: Нархи 100 долларга бормайдиган Poco смартфони тақдим этилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!