Galaxy S30 смартфонлари ҳақида илк маълумотлар: улкан экран, арзон процессор...

  •   DiMaX
  •  4175
  •  15.07.2020 17:56

Galaxy S30 смартфонлари ҳақида илк маълумотлар: улкан экран, арзон процессор...

Samsung корпорацияси ўзининг Galaxy S10 туркумидан кейинги флагманларини Galaxy S11 эмас, балки Galaxy S20 деб номлаган. Шунга кўра, уларнинг давомчиси энди Galaxy S30 деб аталиши керак.

ЎҚИНГ: Samsung флагманларида янги ишкал: улар «очлик эълон қилди»!

Интернетда аллақачон келаси йил тақдим этиладиган Samsung флагманлари ҳақида айрим хабарлар тарқала бошлади. Хитойдаги манбаларнинг ёзишича, улар ҳозирги смартфонларникидан ҳам катта экранга эга бўлади.

Инсайдерлар ҳатто аниқ рақамларгача келтиришмоқда: флагманларнинг «энг кичиги» бўладиган Galaxy S30 диагоналига 6,911 дюймлик экран билан чиқарилади. Иккинчи – Galaxy S30 Plus дисплейи 7,076 дюймлик бўлса, энг йириги Galaxy S30 Ultra флагманида нақ 7,095 дюймлик экран қўлланади. Таққослаш учун келтириб ўтсак, компаниянинг бу йилги флагман туркумининг энг йирик вакили – Galaxy S20 Ultra модели 6,9 дюймлик дисплейга эга.

Бундан ташқари, Samsung келаси йилги флагман смартфонларида ҳали тақдим этилмаган Snapdragon 875 чипсетидан воз кечиши ҳам айтилмоқда. Жанубий кореялик корпорация унинг ўрнига ўз маҳсулоти – анча арзонга тушадиган Exynos 1000 процессорини (уям ҳали намойиш қилинмаган) қўллайди. Бу эса Galaxy S30 туркумининг таннархини пасайтириш эвазига смартфонларнинг якуний нархини ҳозирги даражада ушлаб туриш имконини беради.

ЎҚИНГ: Samsung фанатларининг ҳафсаласини пир қилувчи хабар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!