Galaxy S7 сотилиши бўйича Samsung тарихидаги янги рекордсмен!

Galaxy S7 сотилиши бўйича Samsung тарихидаги янги рекордсмен!

Жорий йил ибтидосида ўтказилган Жаҳон мобил конгрессида Samsung Galaxy S7 “2016 йилнинг энг яхши мобил алоқа воситаси” деб эътироф этилган эди.

Strategy Analytics компаниясининг маълумотларига кўра, Samsung шу кунга қадар жаҳон миқёсида 55 миллион дона Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge флагманларидан сотишга эришган.

Жумладан, 2017 йилнинг илк чорагида 7.2 миллион дона Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge савдога чиқарилган. Уларнинг аввалги йилнинг февралида тақдим этилганини ҳисобга олсак, бу жуда катта савдо натижасидир ва гаджетлар ҳали-бери яхши сотилишига умид қилиш мумкин.

Бу гаджетлар ҳақида батафсил ўқинг: 

Galaxy S7 EDGE: Samsung’нинг технологик «шоҳ асари»

Samsung Galaxy S7: имконияти смартфондан юқори гаджет

Samsung 2015 йилнинг Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge флагманларидан 45 миллион дона сотишга эришган. Шуни инобатга олсак, Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge компания тарихида рекорд даражадаги миқдорда сотилган флагманлардир.

Қолаверса, Samsung шу йилнинг илк чорагида жами 92.8 миллион дона телефон сотган бўлса, уларнинг 92.8% ини, яъни 80 миллиондан ошиғини смартфонлар ташкил қилади. Буни халқаро смартфон бозори билан таққосласак, Samsung’нинг жаҳон смартфон бозоридаги улуши бу чоракда 23% ни ташкил қилади. Яъни, компания жаҳоннинг энг пешқадам смартфонсози бўлиб турибди.

Кореялик IT-гигант Galaxy S8 ва Galaxy S8 Plus смартфонларидан кейинги йилга қадар камида 60 миллион дона сотишни режа қилмоқда. Бу ишлаб чиқарувчи учун хомхаёл бўлиб туйилиши мумкин. Бироқ, бу смартфон “аждоди”га қараганда ҳам техник, ҳам эстетик жиҳатдан илғордир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.