Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge'даги хавфсизлик тизими кучайтирилди

Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge'даги хавфсизлик тизими кучайтирилди

Samsung компанияси Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge флагманлари учун хавфсизлик тизимларида йирик янгиланишни эълон қилди. Тизим янгиланишлари аввалига Европа ҳудуди учун тақдим этилди ва босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ қилинмоқда.

Ҳажми 135 МБ бўлган янгиланиш смартфондаги сентябр ва октябр ойи учун хавфсизлик тизимини мустаҳкамлайди, шунингдек BlueBorne ҳужумларидан ҳимоя қилади.

BlueBorne ҳакерлик ҳужумлари сўнгги вақтларда тез оммалашмоқда ва бу вирус компьютер, смартфон ва планшетларни Bluetooth тармоғи орқали эгаллаб олади, қурилмадан керакли маълумотларни ҳакерларга юбориб, уни зарарлайди.

Сиздаги Galaxy S7 бу хавфсизлик тизимига янгиланишини қаердан билиш мумкин?

Сизнинг Galaxy S7 edge ёки Galaxy S7 смартфонингиз бу янгиланишни юклаб олиш-олмаслигини аниқлаш учун «Созламалар»га киринг ва «Дастурий таъминотни янгилаш»ни танлаб, «Янгиланишни қўлда юклаб олиш»ни белгиланг.