Galaxy S8 АҚШ бозорида “1-рақамли” iPhone 7 савдосига қандай таъсир қилди?

Galaxy S8 АҚШ бозорида “1-рақамли” iPhone 7 савдосига қандай таъсир қилди?

iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus АҚШдаги энг оммалашган смартфонлар рўйхатида етакчиликни сақлаб қолишди. Бу тўғрида Kantar Worldpanel ComTech таҳлил компаниясининг 3 ой давомидаги изланишларида маълум бўлди. Охирги 3 ой давомида сотилган смартфонлар орасида бу флагманларнинг улуши 20,1% ни ташкил қилмоқда. Америка бозорида iPhone’нинг умумий улуши 5,8% га ошиб, 36,5% га етган.

Хитойда эса Android қурилмалари улуши бир йилда 79,1% дан 83,4% га кўпайган, iOS қурилмалари эса аксинча — 3,8% га тушиб, 16,2% га камайган. Шунингдек, АҚШда Android қурилмалари миқдори 67,6% дан 61,7% га пасайган. Хитойдаги iOS улуши пасайган бўлса ҳам, Apple смартфонлари савдоси кўтарилиб, 16,2% га етган.

Мартдан апрелга қадар АҚШда сотилган смартфонларнинг 8,1% ини Samsung’нинг Galaxy S8 смартфонлари ташкил қилади.

Буюк Британия, Германия, Франция, Италия ва Испанияда, яъни EU5 мамлакатларида Android улуши 78,3% ни, iOS улуши эса — 19,3% ни ташкил қилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.