Galaxy S8 флагмани 255 долларгача арзонлашди!

Galaxy S8 флагмани 255 долларгача арзонлашди!

Samsung корпорациясининг 2 ой олдин бозорга чиқарилган Samsung Galaxy S8 флагмани компаниянинг ўзида $720, Galaxy S8+ флагмани $840 доллардан сотилаётган эди.

Июннинг бошида компания тақдим этган маълумотларга кўра, 21 апрелдан бошлаб янги смартфонлардан 1 миллиондан зиёд дона сотилган. Таққослаш учун айтиш мумкинки, S6 ва S7 савдога чиқарилганидан сўнг 75 кун ичида 1 миллион донадан сотилган. S8’нинг сотилиш суръати эса “аждодлари”дан 2 баробар тезроқ.

Шундай бўлса ҳам, Galaxy S8 компания кутгани каби жадал оммалашмаяпти. Бунинг омиллари бор. Экспертларнинг фикрича, бунинг биринчи сабаби — нарх-наво жуда юқори. Олиб сотар компаниялар ҳам флагманларнинг талаш бўлиб сотилишига умид қилиб, баҳони 1000 АҚШ долларигача чиқариб юборган эдилар.

Шу сабабли, айни пайтда компания нарх масаласини кўриб чиқмоқда. Баъзи мамлакатларда, жумладан Европада Galaxy S8 мобил алоқа воситаси 255 АҚШ долларига арзонлашиб, 2016 йилнинг Galaxy S7 флагманининг баҳоси билан тенглашган.

Бизга яқин бўлган Россия бозорини ўрганганимизда эса, Samsung Galaxy S8’нинг 23 фоизга арзонлашганига гувоҳ бўлдик. Аввалига Россияда 950 АҚШ долларидан сотилаётган гаджетнинг нархи 2 ой ўтиб, 15 июнда 738 долларга тушиб кетган.

Пойтахтимиздаги “Малика” савдо мажмуасида 5 июнь ҳолатида Samsung Galaxy S8 5.9 миллион сўмдан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Samsung S8 2017 йилнинг 29 мартида тақдим қилинган эди. Нью-Йоркда ўтказилган тақдимотдан сўнг, жамоатчилик орасида смартфон саноатида янги давр келганлиги хусусида шов-шувлар кўтарилди. 5,8 дюймли, 2960 х 1440 пикселли экранга эга гаджет 2017 йилнинг илғор Qualcomm Snapdragon 835 процессорида ишлайди. Унинг 4 Гбайт тезкор ва 64 Гбайт доимий хотираси, 12 мегапикселли бош камераси ва электр сиғими 3000 мА соат бўлган аккумулятори мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!