Galaxy S8 флагмани S7’дан 30 фоизга тезроқ ишлайди

Galaxy S8 флагмани S7’дан 30 фоизга тезроқ ишлайди

Кореянинг Korea Herald нашрининг маълум қилишича, Samsung Electronics компанияси навбатдаги Samsung Galaxy S8 гаджетини MWC 2017 анжумани чоғида тор доирада намойиш қилган. Девайс мобиль операторларида катта таассурот қолдиргани айтилмоқда.

Samsung компанияси 29 март куни Нью-Йоркда тақдим этадиган Samsung Galaxy S8 флагмани тўғрисида жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотиш ҳаракатида.

Аввалги “байроқдор” бўлмиш Galaxy Note 7’нинг муваффақиятсизлиги, компания президентининг порахўрликда айбланиб, қамоққа олингани Samsung’нинг нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли, компания Galaxy S8 ҳақидаги миш-мишлар кўринишадиг ахборотлар орқали омманинг диққатини ўзига қаратмоқда.

Инвестор нашрига кўра, Galaxy S8, S8 + смартфонлари тақдимотдан қисқа фурсат ўтиб, 10 апрелдан бошлаб сотила бошлайди. Samsung Galaxy S8’нинг 5,8 дюймли версияси 885 доллар, 6,2 дюймли талқини 950 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади. Компания 60 миллион дона Galaxy S8 сотишни режа қилмоқда.

Galaxy S8 икки ёнга эгилган, деярли ромсиз 5.8 дюймли Quad HD Super AMOLED (2560 x 1440 пикселли) экранига эга бўлади. Унижь олд диспелйида смартфон саноатининг янгилиги бўлган кўзнинг рангдор пардасини сканер қилиш сенсори ҳам мавжуд бўлади (бу технология Galaxy Note 7’да тақдим қилинган эди).

Шунингдек, девайс Qualcomm’нинг сўнгги илғор процессори – Snapdragon 835 ва Европа ҳудудида 3GHz Exynos 8895 процессори билан таъминланади. У 4 ГБ оператив ҳамда 64 ГБ доимий ичик хотира, microSD хотира картасини ўқийдиган бўлмачага эга бўлади. Samsung берган маълумотларга кўра, янгича транзистор технологиясинг фаолиятини аввалгиларига нисбатан 30% га яхшилаб, қувват истеъмолини 40% га камайтиради.

S8’да 12 МП ‘Dual Pixel’ технологиясига эга бош ҳамда 8 МП селфи-камера ўрнатилади. IP68 сертификатига эга смартфон чанг ва сув таъсирига бардошли. “Ақлли телефон” Samsung Knox’нинг хавфсизлик платформаси, симсиз қувватлаш технологияси, Samsung Pay’нинг электрон тўлов тизими, 4G LTE ҳамда AKG’нинг илғор аудио узатиш тизими билан таъминланган.

Galaxy S8 Plus’нинг S8’дан фарқи экран ҳажми бўлиб, у 6.2 дюймли. Смартфонлар олд паненинг камида 95 фоизи экрандан иборат бўлади.