Galaxy S8 камераси DxOMark рейтингида Galaxy S7 билан бир хил балл тўплади

Galaxy S8 камераси DxOMark рейтингида Galaxy S7 билан бир хил балл тўплади

Samsung йилдан йилга смартфонларини илғор камералар билан жиҳозлашга ҳаракат қилиб келади. Жумладан, 2016 йилда Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge флагманлари DxOMark — фотосуратлар сифатини баҳолайдиган хизмат рейтингида Google Pixel ва Pixel XL смартфонларига қадар энг юқори ўринда бўлган.

DxOMark 2017 йилнинг бугунги кунига қадар тақдим қилинган смартфонлар камераларининг имкониятларига баҳо бериб, кореялик ишлаб чиқарувчининг янги — Galaxy S8 ва S8+ флагманлари имкониятини 88 баллга баҳолаган, яъни S7 ва S7 edge билан бир хил.

Шундай бўлса ҳам, Galaxy S8 нисбатан яхшироқ автофокус тизими, оқ тус меъёрини белгилаш, “визуал шовқин”ни камайтиришда илғорроқ. Galaxy S8 видео тасвир олишда, хусусан тасвирда динамик диапазоннинг кенглигини беришда ҳам “аждоди”дан яхшироқ.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.