Galaxy S8 кўз катарактасига сабаб бўлиши мумкин

Galaxy S8 кўз катарактасига сабаб бўлиши мумкин

Samsung Galaxy S8 смартфони кўзнинг кўриш қобилияти билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, флагман фойдаланувчилари оммавий равишда флагмандаги кўзнинг пардасини текширувдан ўтказувчи сканердан фойдалангач, кўз қисмида ачишни, бош оғриғи ва бош айланишини пайқашганини маълум қилишмоқда.

Шу сабабли, кўпчилик фойдаланувчилар смартфондаги бу функцияни ўчириб, ундаги анъанавий бармоқ изларини олувчи биометрик сканердан фойдаланишни афзал кўришмоқда. Samsung вакиллари эса бу шикоятларни рад этиб, технологиянинг хавфсиз эканини айтишган.

Бироқ, тиббий тадқиқтолардан маълум бўлишича, кўз пардасидаги оқсил инфра-қизил нурга таъсирчан. Galaxy S8’нинг кўз сканеридан тарқаладиган нурланиш кўзнинг гавҳарига салбий таъсир кўрсатар экан. Натижада, сканердан мунтазам ва тез-тез фойдаланиш кўзнинг катаракта хасталиги билан оғриши ва бошқа касалликларга чалиниши хавфини оширади.

Galaxy S8’нинг аксарият фойдаланувчилари кўз орқали тизимга кириш хавфсизлик нуқтайи назаридан ишончли эканига шубҳа қилишмоқда. Бир муддат аввал ҳаккерлар гуруҳи Samsung Galaxy S8’нинг кўз пардаси сканерини рангли принтер ҳамда контакт линзаси ёрдамида тайёрланган кўзнинг инфрақизил сурати орқали алдашга муваффақ бўлишган эди.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.