Galaxy S8'нинг ноёб талқини тақдим қилинди

Galaxy S8'нинг ноёб талқини тақдим қилинди

Бугун халқаро бозорда Samsung Galaxy S8 моделининг яна бир ўзига хос талқини тақдим қилинди. Burgundy Red деб номланган талқин тўқ қизил рангли корпусга эга бўлган. Аниқроғи смартфоннинг орқа панели ва ён синчлари алвон рангда бўлса ҳам, олд панел қоралигича қолган.

Бу талқиннинг техник жиҳатлари:

Экран: 5.8 дюймли, Quad HD+ (2960 × 1440 пиксел) сиғимли, Super AMOLED матрицали ҳамда Infinity display дизайнли, Corning Gorilla Glass 5 шишаси билан қопланган;
Процессор: 8 ядроли Samsung Exynos 9 (8895), Mali-G71 MP20 видео картаси;
Хотира: 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий, microSD орқали катталаштириш мумкин;
Операцион тизим: Android Oreo;
Сим-карта: 2 та;
Камера: 12 мегапикселли қўш сенсорлар "Dual Pixel" технологиясига эга ҳамда LED фоточақноғи, f/1.7 ўлчамли диафрагмага эга бўлган;
Олд камера: 8 мегапикселли, f/1.7 диафрагмали;
Аудио туйнук: 3.5 мм.ли анъанавий порт;
Сенсорлар: юрак уришини ўлчайдиган сенсор, бармоқ изи ва кўз пардаси сенсори, барометр;
Корпус: металл ва шиша, IP68 бўйича ҳимояланган;
Алоқа имкониятлари: 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11ac, Bluetooth 4.2 LE, GPS (GLONASS), USB 2.0, NFC;
Ўлчамлари: 148.9 x 68.1 x 8.0 мм; Вазни: 152 грамм;
Батарея: 3000 мА соат, тезкор ва симсиз қувват олади.

Чекланган миқдордаги Galaxy S8 Burgundy Red талқини ўз услубига эга бўлиш ва бошқалардан ажралиб туриш истагида бўлганлар учун айни муддао. Унинг жорий йилнинг 13 апрелидан 770 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши маълум қилинган.

Ўқинг: Samsung Galaxy S8: ҳозирча шундан яхшиси йўқ

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда оддий талқиндаги Galaxy S8 юртимиз смартфон бозорларида 4 747 000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.