Galaxy S8: ёрқин фотосуратларда айфон билан таққосланди (фото)

Galaxy S8: ёрқин фотосуратларда айфон билан таққосланди (фото)

SlashLeaks нашри йилнинг интиқлик билан кутилаётган Android-флагмани — Samsung Galaxy S8 аниқ-тиниқ акс этган фотосуратларни эълон қилди.

Сурат шу вақтга қадар инсайдерлар маълум қилган ҳамда Mobile World Congress анжуманида Samsung томонидан эълон қилинган Galaxy S8’га оид барча маълумотларга мувофиқ келади. Жумладан, суратдаги смартфоннинг икки ёнга букик дисплейи имкон қадар ҳошияларидан холи дизайнда бўлиб, олд панелдаги экран улуши ҳар қачонгидан ошган.

Шунингдек, ушбу суратларда муаллиф Galaxy S8 смартфонини iPhone 7, iPhone 7 Plus ҳамда LG 20, Galaxy S8 Plus’ни яқинда тақдим қилинган 5,7 дюймли Honor V9 билан ёнма-ён суратга олган.

Қуйида ушбу фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Galaxy S8 тақдимотигача маълум барча тафсилотлар билан қуйидаги манзилда танишинг:

Galaxy S8: тақдимотгача маълум барча тафсилотлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!