Galaxy S9 бенчмарк-тестида тўплаган балл шубҳа уйғотмоқда

Galaxy S9 бенчмарк-тестида тўплаган балл шубҳа уйғотмоқда

Samsung Galaxy S9 ҳамда Samsung Galaxy S9+ номли қўшалоқ флагманларнинг ишлаб чиқарилишига оид маълумотлар оқими сўнгги кунларда тезлашиб кетди. Бу бекор эмас, албатта. Samsung шу орқали харидорлар ва мухлисларининг диққатини айни кунларда тилларга тушган iPhone X флагманидан чалғитмоқчи.

Жанубий кореялик ишлаб чиқарувчи янги флагманларини 2018 йилнинг мартида тақдим қилади. Бироқ, флагманларнинг деярли тайёр экани ва янги йил бошидан сотувга чиқиши тўғрисида ҳам маълумотлар бор.

Galaxy S9 ҳамда S9+ моделларининг айрим хусусиятлари ҳам маълум:

  • Дисплей: 5,8 ва 6,2 дюйм;
  • Процессор: Snapdragon 845;
  • Камера: 16 мегапикселли қўшалоқ асосий камера ҳамда 12 мегапикселли қўшалоқ олд камера;
  • Ўлчамлар: 144,1 х 68,1 х 8 мм / 155,2 х 73,4 х 8,1 мм.

ЎқингSamsung Galaxy S9 ва S9+ суратлари тарқалди

Samsung Galaxy S9'га оид бугун тарқалган хабарда флагманнинг самарадорлик бўйича бенчмарк-тестида топширган имтиҳони натижалари эълон қилинган. Phone Arena нашрининг ёзишича, натижалар шубҳали.

Янги моделлар Geekbench платформасида "SM-G960" ва "SM-G965" рақамлари остида самарадорлик бўйича имтиҳон топшириб кўришди. Унга кўра, Samsung'нинг янги флагманларига Exynos 9810 чипсети ўрнатилади. Улардан бири 4 гигабайтли тезкор хотирага эга бўлади. Ҳар иккала модел Android 8.0 Oreo операцион тизими бошқарувида фаолият кўрасатади.

Бенчмарк-тести натижалари акс этган скриншотда синов учун тайёрланган модел 1 ядроли ишлашда 1191 балл, кўп ядроли ишлашда 3835 балл тўплаган. Айнан ана шу натижа экспертларда шубҳа туғдирмоқда. Боиси, 2017 йил флагмани бўлган Samsung Galaxy S8 синов имтиҳонида 2059 ва 6461 очколар тўплаган эди. Exynos 9810 чипи илғорроқ экани ҳисобга олинса, Galaxy S9'нинг натижаси юқорироқ бўлиши керак эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!