Galaxy S9’даги ажойиб функциялар энди Samsung’нинг бошқа смартфонларига ҳам жорий этилди!

  •   DiMaX
  •  1217
  •  19.09.2018 13:48

Galaxy S9’даги ажойиб функциялар энди Samsung’нинг бошқа смартфонларига ҳам жорий этилди!

Жанубий кореялик техногигант ўзининг Samsung Galaxy S9 ва Galaxy S9+ флагманларида камера имкониятларига асосий эътибор қаратганини биламиз. Уларнинг камераси ўшангача бозорга чиқарилган ҳар қандай смартфон имкониятларидан камида тўрт баравар юқори бўлганди.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 4. Сонияда 960 кадр тезлигида slow-mo видео олувчи камера (+видео)

Энди эса Samsung компанияси айни мана шу имкониятни нисбатан аввалги флагман моделларига ҳам татбиқ этишга қарор қилди. Аниқроқ қилиб айтганда, Galaxy S8, Galaxy S8+ ҳамда Galaxy Note 8 моделларининг камералари ҳам Super Slow Motion функциясига эга бўлди. Бу дегани – уларда энди сониясига 960 кадргача (15 каррадан ошиқ) тезликда секинлатиш имкони бўлади.

Бундан ташқари, мазкур учта русумдаги қурилмалар эгалари селфимоджилардан ҳам фойдаланишлари мумкин. Бу – мураккаб дастурий алгоритмлар ёрдамида селфилардан яратиладиган анимацияли смайликлардир. Фойдаланувчи ўз юз қиёфасининг рақамли тасвирини яратади, кейин эса унга овоз ҳам қўшади. Тайёр селфимоджиларни эса бировларга жўнатиш ҳам, сақлаб қўйиш ҳам мумкин.

Galaxy S8, Galaxy S8+ ҳамда Galaxy Note 8 смартфонларига 2018 йилнинг 18 сентябридан тарқатила бошлаган янгиланган прошивка ушбу янги имкониятларни, шунингдек, Android хавфсизлик тизими учун янги патчларни ҳам ўз ичига олади. Апдейт файли ҳажми 550 МБ атрофида бўлиб, «ҳаво орқали» келади. Шунингдек, бу янги прошивка ҳам ўрнатиш учун телефон батареясининг қуввати 50 фоиздан кам бўлмаслиги лозим (тўлиқ бўлса янаям яхши).

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy J4+ ва J6+: бир йўла иккита арзон смартфон

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!