Galaxy S9: флагманга оид янги жиҳатлар эълон қилинди

Galaxy S9: флагманга оид янги жиҳатлар эълон қилинди

Таниқли инсайдер Эван Бласс Samsung Galaxy S9 ва Galaxy S9+ смартфонлари акс этган навбатдаги суратларни эълон қилди. Бу талқин Lilac Purple деб аталади ва корпус сирен ёки бинафша рангида ишланган. Олд панелнинг ромсизлиги билиниши учун корпуснинг бу қисми қора рангда.


Маълумотларга қараганда смартфон Midnight Black (қора), Lilac Purple (бинафша ранг), Titanium Grey (кулранг) ва Coral Blue (маржон қояси рангида, кўк-мовий) рангли корпусларда ишлаб чиқарилади.

Samsung 25 февралда MWC 2018 конгресси доирасида Galaxy S9 ва Galaxy S9+ флагманларининг тақдимоти ўтказилишини эълон қилган эди. Ҳали намойиш қилинмаган телефонларнинг суратлари ва жиҳатларига оид маълумотлар тобора кўпайиб бормоқда.

Уларнинг йилнинг энг яхши Android-флагманлари бўлишлари хусусида ҳам фикрлар юрибди. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида флагманлардаги камера технологиясини айтиш мумкин.

Galaxy S9+ қўш модулли бош камерага эга бўлади. Стандарт талқинда эса бош камера бир модулли бўлади.

Кеча интернет тармоғида тарқалган маълумотларга кўра, Galaxy S9 смартфони эга бўладиган Sony IMX345 сенсори 12 мегапиксел аниқлигида ва фотосенсор 1/2,55 ўлчамида, шунингдек ёруғлик тақсимлайдиган мослама бугунги кун учун рекорд даражада илғор, яъни f/1.4 стандартида бўлади.

Айтиш жоизки, бир муддат аввал Galaxy S9 бош камерасида 3 қатламли ISOCELL камера датчикларидан фойдаланилиши айтилган эди. Бу камеранинг секундига 480 кадрли FullHD форматидаги видео суратга олиши кутилаётган эди.

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, камера такомиллашган ва сезгир фазавий автофокус технологиясига эга бўлгани учун ҳаракатдаги буюмларни ҳам сифатли қилиб муҳрлай олади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!