Galaxy S9'га буюртма олинмоқда, бироқ бозорда жиддий рақиб муаммо туғдирмоқда

Galaxy S9'га буюртма олинмоқда, бироқ бозорда жиддий рақиб муаммо туғдирмоқда

Жанубий Кореяда Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ флагманларига олдиндан буюртма бериш жараёни бошланди, бироқ хабарларга қараганда ҳозирча янги смартфонларга нисбатан жамоатчилик қизиқиши кутилганидек эмас. Ҳаттоки, компания буни эълон қилишга ҳам иккиланиб турибди.

Galaxy S9 моделлари Galaxy S8 ва Galaxy S8+ каби буюртма бериш бошланган илк куннинг ўзидаёқ куннинг муҳим воқеаси бўла олмади. Компания Galaxy S8 ва Galaxy S8+ смартфонларига буюртма бериш билан боғлиқ илк натижаларни 6 соатдан сўнг эълон қилган эди. Бироқ, янги флагманларга буюртма бериш бошланганига 2 кун бўлди. Samsung ҳозирча жим.

Маҳаллий етказиб берувчилардан бирининг маълум қилишича, айни пайтда Жанубий Кореяда катта қизиқишларга сабаб бўлаётган бошқа бир смартфон мавжуд - LG V30'нинг "меросхўри" бўлган LG V30S ThinQ! Бу смартфон "сунъий идрок" хусусиятига эга бўлгани билан аҳамиятли.

Смартфон 6 дюймли, OLED матрицали ва QuadHD (2880 x 1440 пикселли) дисплей билан таъминланган. FullVision экраннинг томонлар нисбати 18: 9 стандартида.

Qualcomm Snapdragon 835 процессори смартфоннинг тезкор ва самарали ишлаши учун хизмат қилади. Сурат олишда ҳам бу флагман Galaxy S9 билан беллаша олади. Ҳатто "сунъий идрок" тизими орқали бу борада илғор ҳам бўлиши кутилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, бу йил маҳаллий смартфон бозорида Samsung "якка ҳокимлигига" нуқта қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Samsung флагманлари 5,8- ҳамда 6,2 дюймли, ромдан холи бўлган Super AMOLED, ён томонга қайрилган дизайндаги Quad HD+ (2960 × 1440 пикселли) сиғимли экранга эга бўлган. Бу смартфон Snapdragon 845 чипсети билан ўзига хос.

S9 модели $720 ҳамда S9+ $840 доллар баҳосида, юқорида номи келтирилган LG V30S ThinQ эса 1000 АҚШ долларидан савдога чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.