Galaxy S9 ҳамда S9+ эгалари улардаги жиддий муаммодан шикоят қилишмоқда

  •   DiMaX
  •  2012
  •  06.04.2018 11:47

Galaxy S9 ҳамда S9+ эгалари улардаги жиддий муаммодан шикоят қилишмоқда

Жанубий кореялик гигантнинг сўнгги тақдим этган флагманлари яна фойдаланувчилар эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу гал масала бевосита смартфоннинг асосий функциялари ишламаслиги билан боғлиқ, деб ёзади SamMobile.

ЎҚИНГ: Аллақачон Galaxy S9 ва S9+ нуқсонларидан шикоят қила бошлашди

Гап шундаки, сўнгги янгиланишлар ўрнатилганидан кейин Galaxy S9 ва S9+ смартфонлари кирувчи қўнғироқлар ва SMS-хабарларни қабул қилмай қўйган. Бу нуқсон ушбу флагманларнинг иккита SIM-картани қўллаб-қувватловчи моделларида кузатилаётир.

Табиийки, Samsung флагманларидаги камчиликни биринчи бўлиб уларнинг соҳибларига қўнғироқ қилиб туша олмаган яқинлари аниқлашган. Улар Galaxy S9 ишлатаётганларга SMS-хабар юбориб ҳам боғлана олишмаган. Бу орада янги флагманлар соҳиблари ўзларига кимдир боғлана олмаётганини сезишмаган ҳам.

Айни дамда бу муаммони ҳал этишнинг бирорта ҳам йўли топилган эмас. Айримлар эса телефон созламаларига кириб, спамдан ҳимоя функциясини ўчириб қўйиш орқали ундан қутулишган. Лекин аксарият фойдаланувчилар смартфоннинг созламаларини тўлиқ бошланғич ҳолатига қайтарибгина муаммони бартараф этишган.

ЎҚИНГ: Android созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!