Galaxy S9 камерасида илк марта суратга олишди

Galaxy S9 камерасида илк марта суратга олишди

Samsung Galaxy S9 ҳамда S9 Plus флагманлари тақдим этилиши билан экспертлар унинг ўзига хос жиҳатларини, хусусан камерасини синовдан ўтказиб кўришди. Боиси, камера "байроқдор"нинг муҳим жиҳатларидан бири.

Флагманларда суратни қайта ишлаш учун янги сенсор чипи ўрнатилган. Samsung Galaxy S9 ва S9 Plus корпусида суратни қайта ишлашга мўлжалланган янги процессор ўрнатилган. Бу чип бир сонияда суратга олинган 12 та кадрни қайта ишлаб, ҳар биридан энг яхши жиҳатларини олиб, улардан яхлит сурат ҳосил қилади. Натижада, сурат ёрқин акс этади.

Механик диафрагма
Бу технология Samsung’нинг (ва камерафон саноатининг) муҳим янгилиги экани айтилмоқда. Гап шундаки, Galaxy S9 ва S9 Plus камераларида ўрнатилган механик апертура, яъни ёруғликни тақсимлайдиган мослама ҳали бирор флагманда кузатилмаган.

Сурат олиш жараёнида 3 омилнинг ўрни юқори:

- ISO (сенсорларнинг сезгирлиги);

- камера модулининг тезкорлиги (камера сенсорининг ёруғликка таъсирчанлиги);

- апертура, яъни ёруғлик тақсимловчи мосламанинг ёруғликни қамраб олишдаги маҳорати. Буларнинг ҳар бири сўнгги натижага муҳим таъсир кўрсатади.

Агар ISO даражаси ошиб кетса, суратда "шовқин" кўпаяди. Агар камера модулининг тезкорлиги паст бўлса, тасвир хира бўлади ёки апертура ҳажми керагидан катта бўлса, тасвирдаги аниқлик йўқолади.

Аксарият смарфтонлар ISO даражасини ва камера модулининг очилиб-ёпилишини назорат қила олишади. Бироқ, ҳали бирор смартфонда ёруғлик мосламасини бошқариш имкони йўқ эди. Samsung Galaxy S9 моделлари ана шу имконсизликка барҳам берди. Буни компания "қўш апертура технологияси" деб номлаган.

Бунда апертура мосламаси сурат олинаётган шароитдан келиб чиқиб f/1.5 ва f/2.4 оралиғидаги стандартни мустақил белгилайди. Натижада, ёруғлик паст шароитда ҳам ISO меъёрида бўлиб, сурат яхши чиқади. Агар фойдаланувчи ёруғлик яхши шароитда фокусни катталаштириб, кенг бурчакли сурат олиш истагида бўлса, камера апертураси автоматик равишда f/2.4 стандартига созланади. Ва, ёрқин сурат муҳрланади.

Қуйидаги суратларда мазкур технология имкониятлари акс этган тасвирларга баҳо беринг.

Юқоридаги суратларда кўриниб турибдики, Samsung'нинг янги смартфонлари "шовқин"дан анча холи. Селфи суратларда бу камчилик бир оз сезилиши мумкин. Galaxy S9 Plus нималарга қодир эканига тез орада гувоҳ бўламиз.

Ўқинг: Galaxy S9 ва S9+ тақдим қилинди

Super slow motion
Samsung Galaxy S9 смартфонлари камерасидаги "DRAM" технологияси секундига 960 кадрни муҳрлаш имконини беради. Бундай имконият ҳали бирор смартфонда йўқ. Шунингдек, бу технология ёрдамида олинаётган тасвир фонига мусиқани автоматик равишда ҳам қўйиш мумкин.

Galaxy S9+ бош камераси қўш: 12+12 Мп; Galaxy S9 — бир дона, 12 мегапикселли камера модулига эга бўлган. Смартфонларнинг селфи камераси iPhone X'нинг олд камераси билан беллаша олмайди. Сабаби, бу флагманларда одмигина аввалги 8 мегапикселли модул танланган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Galaxy S9

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.