Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 5. Ҳар қандай ёруғлик шароитида ҳам ажойиб кадрлар! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1169
  •  28.02.2018 16:32

Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 5. Ҳар қандай ёруғлик шароитида ҳам ажойиб кадрлар! (+видео)

Samsung компаниясининг Galaxy S9 ҳамда S9+ моделлари, гарчи дизайни жиҳатидан ўтган йилги флагманларга жуда ўхшаса-да, фарқлари ҳам бисёр. Жанубий кореялик техногигант уларнинг энг аҳамиятлиларини тўққизта видеороликда биттама-битта кўрсатиб берган.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 3. Камерага интеграциялашган Bixby имкониятлари (+видео)

MWC 2018 кўргазмаси доирасида тақдим этмасидан аввал, Samsung компанияси ўзининг Galaxy S9 ҳамда S9+ флагманлари тақдимоти учун расмий таклифнома тарқатган, унда бу гаджетларнинг камерасига асосий эътиборни қаратган эди. Бу бежиз эмаслигига компания эълон қилган қуйидаги каби лавҳаларда ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин:

Таъкидланганидек, тўққизинчи авлод флагманларининг камераси диафрагманинг икки хил режимини қўллаб-қувватлайди. Булар – ёрқин қуёш нурлари остида энг мақбул суратлар олиш учун f/2,4 апертурали ҳамда ёруғлик етарли бўлмаган шароитларда аниқ расмга тушириш учун f/1,5 апертурали режимлардир.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 4. Сонияда 960 кадр тезлигида slow-mo видео олувчи камера (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!