Galaxy S9+ рақобатчиси – Sony флагмани Geekbench’да кўринди

  •   DiMaX
  •  1198
  •  23.12.2017 15:48

Galaxy S9+ рақобатчиси – Sony флагмани Geekbench’да кўринди

Sony компанияси биринчилар қаторида Snapdragon 845 процессори базасида смартфон тақдим этадиган кўринади. Geekbench маълумотлар базасида унинг H8266 рақамли қурилмаси тестдан ўтгани шундан далолат бераётир, деб ёзади gizchina.com.

ЎҚИНГ: Sony "орзу-смартфони"ни тайёрламоқда

Ушбу бенчмаркда кўрсатган натижаларига қараб, унинг Xperia XZ туркумига мансуб флагман эканини билиш мумкин.

Гаджетнинг якка ядроли синовда 2393 балл, кўп ядроли тестда эса 8300 балл тўплагани алоҳида эътирофга лойиқ. Зеро, бу натижалар Samsung Galaxy S9 Plus моделининг яқинда намоён этган кўрсаткичларига жуда яқин келган. Афтидан, Qualcomm’нинг янги процессори ўз кучини кўрсата бошлаган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг тақдим этилмаган бу смартфони Geekbench’да энг юқори балл тўплади!

Япон компаниясининг H8266 рақамли флагман учун операцион тизим сифатида Android 8.0 Oreo талқини танланган. Бу моделнинг қандай номланиши ҳозирча номаълум. Ҳали тақдим этилмаган мазкур девайс илғор Snapdragon 845 процессоридан ташқари, 4 гигабайт ҳажмли тезкор хотирага ҳамда 1920х1080 пикселли экранга ҳам эга.

Ушбу гаджет CES 2018 ёки MWC 2018 кўргазмасида намойиш этилиши кутилмоқда. У хусусида ҳозирча бошқа маълумот чиқмаган.

ЎҚИНГ: Жозибадор Sony Xperia Alpha сизни мафтун қилади (фото)