Galaxy S9+ таннархи ҳисобланди: инсоф ҳам керак-да, Samsung!

  •   DiMaX
  •  8245
  •  15.03.2018 18:20

Galaxy S9+ таннархи ҳисобланди: инсоф ҳам керак-да, Samsung!

Samsung компанияси яқинда ўзининг Galaxy S9 ҳамда S9+ флагманларини тақдим этди. Уларнинг функциялари, хусусиятлари билан бир қаторда, нархи ҳам юқори. Хўш, аслида, шу моделларга мансуб смартфонларнинг таннархи қанчага тушади?

ЎҚИНГ: iPhone X таннархи ҳисобланди: қийматнинг 74 фоизи Apple’нинг фойдаси экан!

TechInsights компанияси мутахассислари бу масалага жиддий ёндашишди ва Samsung Galaxy S9+ смартфонини қисмларга ажратиб, бутловчи қисмларининг нархларини ҳисоблашди. Аниқланишича, 840 АҚШ доллари нархида савдога чиқарилган бу моделнинг таннархи аслида 379 АҚШ долларига тенг экан! Бу – жанубий кореялик техногигант мазкур смартфонига икки баравардан ошиқ нарх қўйиб сотяпти, деганидир!

Биламизки, Galaxy S9+ моделига қўш модулли асосий камера ўрнатилган. TechInsights маълумотларига кўра, уларнинг техник таъминоти жами 48 долларга тушар экан.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 олсамми ёки S9 Plus – "Малика"да яна бош қотди!

Galaxy S9+ смартфонининг энг қиммат қисми – 6,2 дюймлик OLED-дисплейи бўлади. Мутахассислар уни 72,50 долларга баҳолашди. Таққослаш учун айтиб ўтиш керакки, Note 8 ҳамда S8+ моделларидаги худди шундай дисплейлар тегишлича 82 ва 78,50 долларга тушган.

Янги флагмандаги якка кристалли Samsung Exynos 9810 тизимининг нархи 68 доллар, хотира эса 51 долларга баҳоланган.

Нима ҳам дердик, етакчи брендлар ўз қурилмаларини таннархидан анча юқори баҳолашлари янгилик эмас. Қуйидаги мақоламизда шунга батафсил тўхталиб ўтилган:

ЎҚИНГ: Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?