Galaxy S9 ва S9 Plus йўл охирига келишди

Galaxy S9 ва S9 Plus йўл охирига келишди

Samsung ўзининг Galaxy S9 ва S9 Plus смартфонларини номини мобил қурилмалари хавфсизлиги саҳифасидан олиб ташлади. Бу икки мобил қурилма учун қўллаб-қувватлаш тугатилганлигини билдиради ва эндиликда бу икки моделдаги смартфонлар дастурий таъминот янгиланишини олмайдилар, шу йилнинг март ойидаги хавфсизлик янгиланиши эса улар учун энг охиргиси бўлди.

Буни ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ, чунки компания 2018 йилда тақдим қилган флагманлари учун фақат тўрт йиллик қўллаб-қувватлашни таклиф қилган эди холос. Ўтган йили Samsung иккала телефонни ҳам чораклик янгиланиш жадвалига ўтказганди ва бу Samsung телефонлари орасида дастурий таъминотни қўллаб-қувватлашнинг сўнгги йилига кираётганлигини англатади.

Galaxy S9 серияси қутидан Android 8.0 Oreo билан чиққан эди ва 2020 йил охирида One UI 2.5 сифатида Android 10 га асосланган сўнгги дастурий таъминот янгиланиши қабул қилган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy S смартфонлари тарихида катта ўзгариш

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!