Galaxy S9 ва S9+ савдосида муаммолар кузатилмоқда

  •   Saroy
  •  1624
  •  14.06.2018 16:10

Galaxy S9 ва S9+ савдосида муаммолар кузатилмоқда

Samsung компаниясининг янги флагманлари –  Galaxy S9 ва S9+  сотувга чиқарилганда яхши старт олганди. Аммо, биринчи кун яхши сотилгани билан, кейинроқ  талаб пасая бошлади. Буни биринчи бўлиб, Жанубий Кореядаги тармоқ операторлари пайқашди, энди эса таҳлил компаниялар янги қурилманинг дунё бозоридаги мавқеи борасида яхши башоратни айтишмаяпти.

Eugene Investment & Securities таҳлилчиси Ли Сын У’нинг (Lee Seung-woo) таъкидлашича,   2018 йилда Samsung савдога  30 миллион дона атрофида Galaxy S9 ва S9+ чиқаради. Бу, сўнгги беш йил давомида энг ёмон натижа. Таққослаш учун олиб қарайдиган бўлсак, флагманлар оиласига кирувчи Galaxy S8’дан  ўтган йили 41 миллион дона сотилган эди.  Galaxy’нинг ушбу янги авлодлари учун савдо кўрсаткичи 43 миллионта бўлади дейилаётган эди, лекин қаердадир хатога йўл қўйилган кўринади. Энди вазиятни фақат смартфонларни кенг қамровли қайта дезайнлаш ёки янги, ҳаммани қизиқтирадиган “устунлик”  қутқариши мумкин. Миш-мишларга қараганда, кареялик гигант Galaxy S10 учун учталик камера ўрнатиш устида ўйламоқда, бундан ташқари,  аппарат 2019 йилга келиб бармоқ излари сканерли дисплейга эга бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Tab S4 тарихдаги бирорта планшетда йўқ инқилобий хусусиятга эга бўлади

Таҳлилчиларнинг баҳо беришича, жорий йилнинг иккинчи чорагида Samsung Electronics кўрадиган даромад 500 миллиард вон (462 миллион доллар) атрофида бўлади, бу 2016 йилда бўлиб ўтган  Рио Олимпиадаси арафасида кўрган даромаддан икки баробарга оздир. Бундай пасайишга нафақат компаниянинг мобиль қурилмалари бўлимида савдонинг кўнгилдагидек кетмаётгани, балки 2018 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё ўйинлари арафасида  телевизорларига ҳам талаб ортмаётгани сабаб бўлмоқда.

Шунга қарамай, Samsung электроника йўналишидаги пасайишни DRAM хотиралари савдоси ёрдамида қоплаб олиши мумкин, чунки ушбу маҳсулот борган сари қимматлашиб бормоқда.

ЎҚИНГ: Динамиксиз смартфон: у қандай бўлади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!