Galaxy смартфонлари ҳам сунъий йўлдошга уланиш хусусиятига эга бўлади

Galaxy смартфонлари ҳам сунъий йўлдошга уланиш хусусиятига эга бўлади

Сентабр бошида тақдим қилинган Huawei Mate 50 сериясидаги смартфонлар сунъий йўлдошга уланиш хусусиятига эга бозордаги энг биринчи смартфонлар бўлди. Ундан кейин эса Apple'нинг узоқ миш-миш қилинган iPhone 14 смартфонлари ҳам худди шундай функция билан тақдим қилинди. Навбат эса Samsung компаниясига келган кўринади.

PhoneArena нашрининг Ricciolo берган маълумотларга асосланиб хабар беришича, Samsung Galaxy смартфонлари ҳам фавқулодда ҳолатларда сунъий йўлдошга уланиш хусусиятига эга бўлади. Бироқ, бу қачон, қайси авлод Galaxy'ларига қўшилиши номаълум. Айтиш мумкинки, бошқа компаниялардан ортда қолмаслик учун Samsung навбатдаги Galaxy смартфонлари, Galaxy S23 сериясига ушбу хусусиятни қўшиши мумкин.

Сунъий йўлдошга уланиш хусусияти уяли алоқа сигнали мавжуд бўлмаган ҳудудларда ҳам қўнғироқни амалга ошириш ёки СМС юбориш имконини беради. Appleънинг янги авлод iPhone'ларида бу хусусият ноябр ойидан бошлаб фақат АҚШ ва Канада ҳудудларида GlobalStar сунъий йўлдошлари билан ишлай бошлайди. 

Apple'дан олдин, биринчи бўлиб сунъий йўлдошга уланиш хусусиятига эга смартфон тақдим қилган Huawei'нинг Mate 50 смартфонлари эса Хитойнинг глобал BeiDou сунъий йўлдошларига уланиш билан алоқа йўқ жойларда ҳам қисқа хабарлар юбориш имконини яратади.

Samsung қайси компания сунъий йўлдошларидан фойдаланиши ҳозирча номаълум, лекин миш-мишлар кўрам бу Илон Маскнинг Starlink компанияси бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Honor Х40 смартфони тақдим этилди