Galaxy смартфонларини етказиб бериш 16% га қисқарди

Galaxy смартфонларини етказиб бериш 16% га қисқарди

Samsung Electronics ўзининг 2-чоракдаги молиявий ҳисоботини шу ҳафта охирида эълон қилиши кутилмоқда, аммо таҳлилчилар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фойданинг 15.6% га ошишини прогноз қилишмоқда, дея хабар бермоқда Yonhap News.

Маиший электроника сотувининг пасайишига қарамасдан фойда 16.5% га ошди. Бундан ташқари, апрель-июнь ойларида смартфонлар етказиб бериш 61 миллион донага камайди. Бу ўтган чоракга нисбатан 16% га кам демакдир. 

Фойда 2.6 триллион Корея вонини (2 миллиард доллар) ташкил қилади, бу ўтган йилга нисбатан 600 миллиард вонга кам демакдир. Samsung'нинг дисплей панеллари бизнесида ҳам талаб пасаймоқда, прогноз қилинган фойда 1 триллион Корея вонини (760 миллион доллар) ташкил этади. Ўтган йили ушбу фойда 1.3 триллион вонни ташкил қилган эди. Маиший техникадан олинадиган фойдада янада катта пасайиш кузатилди - соф фойда ярмига қисқариб, 500 миллиард вонни ташкил этди.

Яхшиямки, компаниянинг чип бизнеси маҳсулотларга бўлган кам талабни қоплашга муваффақ бўлди. Таҳлилчилар чип савдосини 42% га ўсиши ва ундан олинадиган фойда 9.8 триллион вон (7,5 миллиард доллар) бўлишини прогноз қилмоқдалар. DRAM чипларини етказиб бериш 9% га ошди. Бундан ташқари, NAND чипларига талаб ўтган йилга нисбатан 2% га ошди.

Умумий ҳисоб-китобларга кўра, Samsung'нинг иккинчи чоракдаги сотувлари 76.8 триллион Корея вони ёки 58,4 миллиард долларни ташкил этади. Бу борадаги фойда 14.5 триллион вонни (11 миллиард доллар) ташкил этади. Натижаларга кўра, фойда 2021 йилнинг иккинчи чорагига нисбатан 15.6% га ошган.

Шунга қарамай, бу фақат тахминлар холос, Samsung'нинг расмий ҳисоботи пайшанба куни эълон қилинади.

ЎҚИНГ: Учта Galaxy A смартфони Android 12 тизимига ўтмоқда 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!