Galaxy Tab S4 планшет тармоқларда пайдо бўлди: ғилофли-клавиатура ва S Pen стилуси билан

  •   Saroy
  •  191
  •  11.07.2018 14:05

Galaxy Tab S4 планшет тармоқларда пайдо бўлди: ғилофли-клавиатура ва S Pen стилуси билан

Янги қурилманинг расмини машҳур инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) жойлаган. Унда планшет S Pen стилуси ва алоҳида сотиб олса ҳам бўладиган ғилоф-клавиатура кўриниб турибди. Қурилманинг ён қиррасида микрофон ва иккита стереодинамик жойлашган.

ЎҚИНГ:Ўз смартфонинг ўзингга хоин: Samsung смартфонлари эгаларини сотмоқда

Хабарда айтилишича, Tab S4 планшети 10.5-дюймли AMOLED-дисплейига эга бўлади. Дисплей формати 2560×1600 пикселли бўлади. Девайснинг ишлашига ўтган йилги топ процессорлардан бири  Snapdragon 835 жавоб беради. Процессор  Adreno 530 графикалидир. Бундан ташқари янги қурилма  4 ГБ ОЗУ, 64 ГБ ПЗУ,  6000 мАч сиғимдаги батарея ҳамда 12 Мп камера билан таъминланган.  Қурилманинг яна бир ўзига хос жиҳатларидан бири AKG стереодинамиги ва USB Type-C портига эгалигидир. Планшет Android 8.0 Oreo’да ишлайди.

ЎҚИНГ:Samsung Galaxy Note 9 синовдан ўтди, ҳатто махсус сертификат ҳам олди

Galaxy Tab S4 жорий йил август ойида Берлинда бўлиб ўтадиган IFA 2018 кўргазмасида омма ҳукмига ҳавола этилади. Дарвоқе, 9 августда Galaxy Note 9 фаблети расман намойиш этилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.