Galaxy Unpacked'нинг янги трейлери эгилувчан смартфонлар текисларига қараганда яхшироқ эканини айтади

Galaxy Unpacked'нинг янги трейлери эгилувчан смартфонлар текисларига қараганда яхшироқ эканини айтади

Samsung ўзининг навбатдаги Galaxy Unpacked тақдимоти қачон ўтказилиши расман маълум қилди. Гарчи компания тадбирда нималарни тақдим қилишини маълум қилмаган бўлса ҳам, биз уларни букланадиган смартфонлар ва бошқа гаджетлар эканлигини биламиз.

Тадбир яқинлашар экан, компания унинг янги трейлерни чиқарди. Видеода Galaxy Z Flip 4 ва Z Fold 4 букламафонларининг силуетлари кўрсатилган, бироқ бу кўз очиб юмгунча ўтиб кетадиган лаҳзадир. Шундай экан сиз янги смартфонларнинг дизайнини яхши кўра олмайсиз. Умуман олганда, бунга ҳожат ҳам йўқ, бўлажак букламафонларнинг дизайни аввагилариники билан деярли бир хил бўлишини аллақачон тарқатилган суратлар маълум бўлган. 

Galaxy Z Flip 4 расмий рендерлари тарқатилди. Фото: GizNext

Шунингдек, трейлер видео эгилувчан смартфонлар оддий, текис смартфонлардан устунроқ экани ҳам маълум қилади. Албатта, букламафонлар оддий телефонларга қараганда, фойдаланиш ва ўйнашда янгича тажрибаларни тақдим қилади. 

Samsung ушбу тақдимотни келаётган август ойининг 10 санасида, Тошкент вақти билан 18:00 да ўтказади. Уни сиз Samsung'нинг расмий веб-сайти ёки YouTube саҳифасида кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy Buds 2 Pro нархи маълум бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!