Galaxy Watch 3 намойиш қилинди: икки версия, ишорали бошқарув, ЭКГ ва пульсоксиметр...

  •   DiMaX
  •  619
  •  06.08.2020 17:39

Galaxy Watch 3 намойиш қилинди: икки версия, ишорали бошқарув, ЭКГ ва пульсоксиметр...

Samsung компанияси Galaxy Note 20 ҳамда Galaxy Note 20 Ultra смартфонларини тақдим этгани ҳақида ёзгандик. Онлайн режимда ўтган Galaxy Unpacked маросимида жанубий кореяликлар яна ақлли соатни ҳам намойиш қилишди.

ЎҚИНГ: Galaxy Watch 3’ни илк бор «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Компания 2018 йилги оригинал Galaxy Watch смарт-соатидан сўнг, унниг навбатдаги моделини Galaxy Watch 3 деб атаган. Номлар кетма-кетлигига амал қилинмаганлигининг сабаби – агар уни Galaxy Watch 2 деб номласа, Galaxy Watch Active 2 билан чалкаштиришлари мумкин эди.

Шундай қилиб, Galaxy Watch 3 икки хил версияда тақдим этилди:

  • 41 миллиметрлик корпус, 1,2 дюймлик дисплей ва 247 мА/соатлик аккумуляторли;
  • 45 миллиметрлик корпус, 1,4 дюймлик экран ва 340 мА/соатлик батареяли.

Ҳар иккала талқинида ҳам тасвир аниқлиги 360х360 пикселлик Super AMOLED дисплей қўлланган. Экран юзасига Corning Gorilla Glass DX тобланган шишаси қопланган ва Full Color Always On Display функцияси жорий этилган.

Galaxy Watch 3 смартвочларининг иккласи ҳам Exynos 9110 процессорига, шунингдек, 1/8 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга. Samsung уларни Tizen базасидаги Wearable OS 5.5 операцион тизими ҳамда контактсиз тўловлар учун NFC чипи билан таъминлаган.

Ақлли соатларнинг корпуси зангламайдигн пўлатдан қилинган ва IP68 стандартига кўра сувдн ҳимояланган; тасмачалари эса чармдан ишланган. Гаджет тузилмасининг ўзига хосликларидан бири – виджетлар, иловалар ва билдиришномаларнинг биридан бошқасига тезкор ўтиш учун айланувчи механик гардишга эга эканлигидир. Шунингдек, соатни қўл ишоралари билан бошқаришга ҳам янгича ёндашилган. Қўнғироққа жавоб бериш учун қўлни мушт қилиб тугиш, будильникни тўхтатиш учун эса силташ керак.

Samsung Galaxy Watch 3 қондаги кислород миқдорини ва артериал қон босимини ўлчай олади, унга ЭКГ функцияси ҳам қўшилган. Бундан ташқари, мазкур аксессуар уйқу сифатини ҳамда стресс даражасини назорат қилишга қодир. Эгаси йиқилиб тушса, соат буни пайқайди ва контактларда олдиндан белгилаб қўйилган яқинларига билдиришнома юборади. Унда жисмоний машқлар учун 120 дан ошиқ дастурлар кўзда тутилган.

Компания ушбу смарт-соатларини бугун – 6 августдан сотувга чиқарган. Унинг 41 миллиметрлик корпусдагиси Mystic Bronze ва Mystic Silver рангларида бўлиб, $400 (Bluetooth) ва $450 (LTE) нархида сотилмоқда. Mystic Silver ҳамда Mystic Black.рангларидаги, 45 миллиметрлик корпусга эга Galaxy Watch 3 учун эса $430 (Bluetooth) ва $480 (LTE) миқдорида нарх белгиланган.

Samsung сентябрда унинг Galaxy Watch Titanium версиясини ҳам чиқаришга ваъда берган.

ЎҚИНГ: Mi Band 5 рақибини Samsung тайёрлади – Galaxy Fit 2 сертификациядан ўтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.