Galaxy Watch 3 хусусиятлари ва илк «жонли» суратлари тарқалди

  •   DiMaX
  •  567
  •  17.06.2020 10:50

Galaxy Watch 3 хусусиятлари ва илк «жонли» суратлари тарқалди

Samsung компанияси янги авлод ақлли соатини ҳарбий ҳимоя, механик гардиш, ЭКГ ва қон босими датчиги билан таъминлаётгани ҳақида ёзганмиз. SamMobile нашри эса унинг техник хусусиятлари ҳақидаги батафсил маълумотларни ва ҳақиқий фотосуратларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Samsung ловиясимон симсиз қулоқчини ва яна бир девайсини Galaxy Note 20’лардан олдин чиқаради (+видео)

Кутилганидек, компания Galaxy Watch 3 моделини корпус ўлчмига кўра икки хил – 41 миллиметрлик ва 45 миллиметрлик вариантларда чиқаради. Уларнинг дисплейлари эса тегишлича диагоналига 1.2 ва 1.4 дюймлик ўлчамда. Яъни, учинчи авлод смартвотчлар экранлари оригинал Galaxy Watch’никидан 0.1 дюймга каттайган, аммо корпуси ихчамлашган – тегишлича 41х42.5х11.3 ва 45х46.2х11.1 дюймлик.

Galaxy Watch 3 механик ромга эга бўлиб, буни қуйидаги расмлар ҳам тасдиқлайди:

Ҳар иккала вариантдаги смарт-соатни хоҳишга кўра зангламайдиган пўлатдан ёки титандан қилинган корпусда харид қилиш мумкин бўлади. Барчасида бир хилда 8 гигабайтлик ички хотира, LTE, NFC, GPS, ЭКГ датчиги, қон босимини ўлчаш функцияси, IP68 стандартида сувдан ҳимоя ҳамда MIL-STD-810G ҳарбий стандартига мос зарбадан муҳофаза мавжуд.

Сўнгги маълумотларга кўра, Galaxy Watch 3 смарт-соатини Samsung кейинги ойдаёқ, буткул симсиз Galaxy Buds Live қулоқчини билан бирга намойиш этади. Уларнинг нархлари ҳақида ҳозирча ишончли бирор маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Realme илк смарт-соатини чиқарди: нарх ва жиҳатлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!