Galaxy Watch 3’ни илк бор «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  523
  •  27.07.2020 17:45

Galaxy Watch 3’ни илк бор «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Ҳиндистон стандартлаш бюроси (BIS) яқиндагина Galaxy Watch 3 смарт-соатини ва арзон Galaxy M01s смартфонини сертификатлаган эди. Энди эса учинчи авлод Samsung ақлли соати ишлатиб кўрсатилган видеолавҳа ҳм тарқалди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Watch 3: тўққизта версияси, нархи ва тақдимот куни

YouTube тармоғидаги TechTalkTV канали ҳали расман тақдим қилинмаган Samsung Galaxy Watch 3 ақлли соати ишлатиб кўрсатилган видеолавҳани эълон қилди. Унда мазкур девайснинг 41 миллиметрлик корпусга ва 1,2 дюймлик AMOLED-дисплейга эга версиясини «жонли» кўришингиз мумкин:

Ушбу ролик шу пайтгача инсайдерлар чиқарган маълумотларни тасдиқлади: Galaxy Watch 3 янгиланган дизайнга, иккита бошқарув тугмачсига ва моддий гардишга эга. Булардан ташқари, смарт-соат ишора билан бошқаришни қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон смартфонини чиқарди: Galaxy A01 Core нарх ва жиҳатлари билан танишинг!

Samsung янги смарт-соатини 8 гигабайтлик доимий хотира, LTE, NFC ва GPS модуллари билан таъминлмоқда. Унга қон босимини ўлчаш функцияси ва ЭКГ датчиги ҳам қўшилган. Харидорлар ўз хоҳиш ва имкониятларига кўра, Galaxy Watch 3’нинг титан ёки зангламс пўлатдан қилинган корпуслисини олишлари мумкин бўлади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам у IP68 стандартига кўра сувдан ҳамда MIL-STD-810G ҳарбий стандартига кўра зарбадан ҳимояланган.

Galaxy Watch 3 конфигурациясига қараб 400 доллардан то 600 долларгача нархланади. Уни кейинги ҳафтада – Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетлар, Galaxy Z Fold 2 букламафони, ловиясимон Galaxy Buds Live буткул симсиз қулоқчини ҳамда янги авлод Galaxy Fit фитнес-трекери билан бирга намойиш этишади.

ЎҚИНГ: Смартфонлар энди синмайдиган бўлади! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.