Galaxy Watch 5 қаторига янги модел қўшилади

Galaxy Watch 5 қаторига янги модел қўшилади

Кўп йиллардан бери Samsung ўзининг ақлли соатларини турли хил ўлчамдаги икки моделда тақдим қилиб келади. Ўтган йили тақдим қилиган Galaxy Watch 4 соати 361 mAh батарея сиғимига эга эди ва бу смартсоатнинг энг ёмон томони бўлди. Кўпчилик фойдаланувчилар соат қуввати узоққа етмаётганидан норози бўлмоқдалар. Жанубий Корея компанияси бу муаммони смартсоатни каттароқ қилиш билан ҳал қилмоқчига ўхшайди.

SamMobile нашрининг хабар беришича, Galaxy Watch 5 смартсоатлари сериясида янги Pro модели пайдо бўлади ва у Galaxy Watch 5 ва Galaxy Watch 5 Classic моделларидан кўра кўпроқ - 572 mAh батарея сиғимига эга бўлади. Бу олдинги Galaxy Watch 4 соатининг 361 mAh батареясидан 60% га кўпроқ бўлиб, албатта, каттароқ батарея соат ўлчамини ҳам катталаштириб юборади. Афсуски, катта ўлчамдаги смартсоатлар эса фойдаланувчиларга ноқулайлик туғдириши мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy смартфонлари учун Android 13

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!