Galaxy Watch 5 сериясининг нархи маълум бўлди

Galaxy Watch 5 сериясининг нархи маълум бўлди

Samsung кейинги ойнинг 10 санасида ўзининг навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирини ўтказишни режалаштирди ва компания унда ўзининг янги авлод букламафонлари билан Galaxy Watch 5 қаторини ҳам тақдим қилиши кутилмоқда. Бироқ, тақдимотдан аввал янги ақлли соатларнинг нархи ҳақидаги маълумотлар тарқатиб юборилди.

Фото: DealNTech

Жанубий Корея компанияси бу йил Galaxy Watch 5 ва Galaxy Watch 5 Pro моделларини чиқариши таҳмин қилинмоқда. Маълум бўлишича, оддий модел икки хил, 40 мм ва 44 мм ўлчамда чиқарилади ва улар мос равишда 259.98 евро ва 286.90 евро нархда бўлади. Pro моделга келадиган бўлсак, унинг 45 мм ўлчамдаги модели 430.89 евро нархда сотилади.

Таққошлаш учун, Galaxy Watch 4 қаторидаги оддий моделнинг 40 мм ўлчамдагиси 269 евро нархда, 44 мм ўлчамдагиси эса 299 евро нархда чиқарилган. Galaxy Watch 4 Classic эса 42 мм ўлчамдагиси 369 евро, 46 мм ўлчамдагиси эса 399 евро нархда чиқарилган эди.

Айтиш керакки, бу йилги Galaxy Watch 5 қаторида Classic модел ўрнига Pro модел чиқарилиши маълум қилинган.

Нархлар Европа бозорига тегишли бўлиб, одатда бу мамлакатларда нархлар юқори бўлади, шундан билиш мумкинки, қолган давлатлар учун нархлар янада пастроқ бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Nothing phone (1)'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз