Galaxy Watch Active, Galaxy Fit ва Galaxy Buds’ни Samsung тақдимотдан аввал «сотиб» қўйди

  •   DiMaX
  •  645
  •  15.02.2019 15:33

Galaxy Watch Active, Galaxy Fit ва Galaxy Buds’ни Samsung тақдимотдан аввал «сотиб» қўйди

 MWC 2019 кўргазмасида жанубий кореялик корпорация Galaxy S10 смартфонларидан ташқари «ақлли» соат, фитнес-билагузук ва симсиз қулоқчин ҳам намойиш этиши кутилаётган эди. Уларнинг айрим хусусиятлари ҳақида турли маълумотлар ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 харидорларига – ҳали тақдим этилмаган Galaxy Buds симсиз қулоқчини совға!

Компания ушбу маҳсулотлари Galaxy Watch Active смарт-соати, Galaxy Fit фитнес-браслети ва Galaxy Buds симсиз қулоқчинининг тез орада тақдим этилишини ғалати усулда тасдиқлади. Хулласи калом, Samsung ўзининг Galaxy Wearable иловасини янгилаганидан сўнг, у фойдаланувчиларга ўз смартфонларини ушбу учта аксессуарга улаб қўйишни таклиф эта бошлаган.

Демак, бу гаджетлар ҳам Galaxy S10 флагманлари билан бирга, 20 февралдаги маросимда расман намойиш қилинади. Кейин эса ушбу смартфонларга олдиндан буюртма берувчиларга акция доирасида қўшиб берилади.

Шунингдек, мазкур дастурнинг APK-файлидан бу аксессуарларнинг расмий суратларини ҳам чиқариб олишган.

Galaxy Wearable иловасига кўра, «ақлли» браслет икки версияда – Galaxy Fit ва Galaxy Fit e моделларида таклиф қилинади. Galaxy Watch Active смарт-соати эса Gear Sport’дан ихчамроқ экан.

ЎҚИНГ: Sony тақдим этган «ақлли» тасмача ҳатто Apple Watch’дан ҳам қиммат!