Galaxy Watch Active – қон босимини ҳам ўлчовчи смарт-соат тақдим этилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  2070
  •  21.02.2019 14:35

Galaxy Watch Active – қон босимини ҳам ўлчовчи смарт-соат тақдим этилди (+видео)

Хабарингиз борки, Samsung Electronics компанияси 20 февраль куни Сан-Франциско шаҳрида Galaxy Unpacked тадбирини ўтказди. Унда Galaxy S10 юбилей смартфонларидан ташқари яна бир қатор девайсларини ҳам намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Samsung юбилей флагманлари – Galaxy S10, Galaxy S10+ ва Galaxy S10e смартфонларини намойиш этди!

Шулардан бири – Galaxy Watch Active русумли «ақлли» соат бўлиб, компания унда замонавий премиал дизайн ва «ақлли» технологияларни жамлаган. Ушбу қурилма юпқа ва енгил корпусда бўлиб, бир қатор функциялари мавжуд.

Samsung дастурчилари унинг интерфейсини янада минималистик ва фойдаланиш учун содда шаклга келтиришган. Ҳар бир фойдаланувчи ўз Galaxy Watch Active девайсини ўзига мослаб олиши мумкин.

Смарт-соат жисмоний (югуриш, велосипедда учиш, эшкак эшиш, эллипсда тренировка ва яна 39 турдаги) машқлар давомида танага тушадиган юкни назорат қила олади. Шунингдек, у уйқу сифатини, стресс даражасини ҳамда саломатликнинг умумий ҳолатини ҳам кузатиб боради. Булардан ташқари, Galaxy Watch Active кишининг қон босими даражасини ҳам назорат қила олади. Аммо айни дамда ушбу функция фақат АҚШ, Канада, Сингапур, Австралия ва Германиядагина амал қилади.

Galaxy Watch Active ўлчами 39,5х39,5х10,5 миллиметрга, вазни эса 25 граммга тенг. Диаметри 1,1 дюймлик дисплейнинг тасвир аниқлиги 360х360 пиксел бўлиб, юзасига Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси ётқизилган. Аккумулятори 230 мА/соатлик бўлиб, симсиз қувватлана олади. Процессори – 1,15 ГГц такт частотасида ишловчи, икки ядроли Exynos 9110. Тезкор ва доимий хотираси тегишлича 768 мегабайт ва 4 гигабайтлик.

«Ақлли» соат Tizen базасидаги Wearable OS 4.0 операцион тизимига эга. Унда Bluetooth 4.2, Wi-Fi b/g/n, NFC, A-GPS/ГЛОНАСС модуллари бор. Samsung Pay тизими орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш учун унга NFC-чип ҳам ўрнатилган. Корпуси IP68 стандартига кўра сув ва чангдан ҳимояланишдан ташқари, АҚШнинг MIL-STD-810G ҳарбий стандарти талабларига ҳам жавоб беради, яна 5 атмосфера босимига дош бера олади.

Мана, унга бағишлаб тайёрланган видеолавҳани кўрамиз:

Galaxy Watch Active жорий йилнинг 8 мартидан бошлаб, 200 долларидан сотувга чиқади. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 570 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли смарт-соатларни сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Sony тақдим этган «ақлли» тасмача ҳатто Apple Watch’дан ҳам қиммат!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.