Galaxy Z Flip 3 расмий суратлари навбатдаги Galaxy Unpacked санасини фош этди

  •   DiMaX
  •  388
  •  30.06.2021 10:06

Galaxy Z Flip 3 расмий суратлари навбатдаги Galaxy Unpacked санасини фош этди

Samsung компанияси ушбу ёзда бир қатор янги гаджетларининг намойишига бағишланган Galaxy Unpacked тадбирини ўтказади. Унда кўрсатиладиган девайслардан бири Galaxy Z Flip 3 бўлиб, биз унинг биринчи «жонли» ва сифатли суратларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Galaxy M ҳамда Galaxy A туркумининг олтита моделида ишкал – «Hard reset» ҳам иш бермаяпти!

Куни кеча «раскладушка» форм-факторли Galaxy Z Flip 3 смартфонининг бир нечта расмий суратлари тарқалди.

Уларда мазкур букламафонни ҳар томонидан кўрсатишган.

Расмлардан биридаги смартфоннинг қўшимча экранида 11 август санаси акс этган. Катта эҳтимол билан, Galaxy Unpacked тадбирининг навбатдагиси айни шу куни бўлиб ўтади.

Galaxy Z Flip 3 моделидан ташқари, Samsung шу тадбирда яна Galaxy Z Fold 3 букламафони, Wear OS операцион тизимли Galaxy Watch 4 смарт-соати ҳамда Galaxy Buds 2 русумлиTWS-қулоқчинини ҳам кўрсатиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!