Ўзбекистонда Galaxy Z Flip 5 ва Galaxy Z Fold 5 буклмафонларининг расмий сотувлари бошланди
Ўтган ой охирида Samsung компанияси ўзининг йилдаги энг катта тадбирларидан бирини ўтказиб, унда Flip ва Fold букланадиган смартфонларининг янги авлодини намойиш қилган эди. Тақдимотдан бир ой ўтгач ушбу янги букламафонларнинг энди Ўзбекистонда ҳам расмий сотувлари бошланганлиги эълон қилинди.
Galaxy Z Flip 5
Samsung рақобатчилари жорий йил ўзларининг вертикал букланадиган смартфонлари сезиларли даражада катта орқа дисплейлар билан тақдим қилишди. Жанубий Корея компанияси ҳам тренддан қолмаслиги аниқ эди – Galaxy Z Flip 5 компаниянинг жавоби бўлди.

Гарчи унинг орқа дисплейи Moto Razr+'ники каби орқа томонининг бир қисмини тўлиқ эгалламаган бўлса ҳам, у ўтган йилги Flip'никидан анча катта: 3.4 дюйм ва энди у ҳам иловаларни тўлиқ ишга туширишни қўллаб-қувватлайди. Кутилганидек, Flip 5'нинг орқа экрани компютер папкаси иконкасини эслатиб юборади ва ушбу экран дизайни орқа камералар жойлашувига ҳам таъсир қилган, яъни энди улар горизонтал жойлашган.
Сезиларли ўзгаришларнинг яна бири янги ошиқ-мошиқ дизайни бўлиб, бу энди Galaxy Z Flip 5 ҳам бўшлиқларсиз тўлиқ букланишига имкон беради. Букламафоннинг техник хусусиятлари ва нархлари билан қуйида танишишингиз мумкин:
Galaxy Z Flip 5 | |
Ўлчамлари |
Букланмаганида: 165.1×71.9×6.9 мм |
Оғирлиги | 187 грамм |
Экран ўлчамлари |
Ички асосий экран: 6.7 дюйм |
Ички асосий экран хусусиятлари |
Тури: Dynamic AMOLED 2Х |
Ташқи экран хусусиятлари |
Тури: Super AMOLED |
Орқа камералари: |
Асосийси: 12 MP (f/1.8), OIS |
Селфи камераси: | 10 MP (f/2.2) |
Қурилма чидамлилиги: |
IPХ8 (1.5 метргача чуқурликдаги сувда 30 дақиқагача чидамли) |
Чипсет |
Snapdragon 8 Gen 2 ("Galaxy учун" версияси) |
Оператив хотираси |
8 GB |
Доимий хотираси |
256/512 GB (UFS 4.0) |
Операцион тизими |
One UI 5.1.1 (Android 13) |
Батарея & Қувватланиш |
3700 мА/с |
Уланиш & Алоқа |
5G (SIM-карта & eSIM) |
Бармоқ изи сканери |
бор, ён томонида |
Нархи |
|
Хотира конфигурацияси: 8/256 GB (ялпиз ранг, кулранг, пушти, қаймоқранг) |
12 999 000 сўм (radius.uz дўконида) |
Хотира конфигурацияси: 8/512 GB (ялпиз ранг, пушти, қаймоқранг) |
13 999 000 сўм (radius.uz дўконида) |
Қутида: смартфон, кабел, SIM-карта слотини чиқариш учун игна ва қўлланма |
Galaxy Z Fold 5
Galaxy Z Fold 5 деярли ўзгармаган, лекин у ҳам кичик бўлсада яхшиланишларга эга. Сезиларли ўзгаришлардан бири бу янгиланган ошиқ-мошиқ дизайни ёхуд Fold 5 ҳам худди Flip 5 каби тўлиқ букланади ва ички экранлар орасида бўш жой қолмайди.

Бу билан қурилма 13.4 мм қалинкликда ўтган йилгисига нисбатан (14.2 мм) ингичкалашган. Бундан ташқари митти ўзгариш ҳақида ҳам айтиб ўтишимиз мумкин: камераларга ёрдамчи LED чироғи энди уларнинг остида эмас, ёнига кўчирилган, худди Galaxy S23 смартфонларида бўлгани каби.
Galaxy Z Fold 5 техник хусусиятлари ва нархи қуйидагича:
Galaxy Z Fold 5 | |
Ўлчамлари |
Букланмаганида: 154.9×129.9×6.1 мм |
Оғирлиги | 253 грамм |
Экран ўлчамлари |
Ички асосий экран: 7.6 дюйм |
Ички асосий экран хусусиятлари |
Тури: Dynamic AMOLED 2Х |
Ташқи экран хусусиятлари |
Тури: Dynamic AMOLED 2Х |
Орқа камералари: |
Асосийси: 50 MP (f/1.8), OIS |
Экран остида жойлашган ички селфи камера | 4 MP (f/1.8) |
Ташқи экранда жойлашган селфи камера | 10 MP (f/2.2) |
Қурилма чидамлилиги: |
IPХ8 (1.5 метргача чуқурликдаги сувда 30 дақиқагача чидамли) |
Чипсет |
Snapdragon 8 Gen 2 ("Galaxy учун" версияси) |
Оператив хотираси |
12 GB |
Доимий хотираси |
256/512 GB, 1 TB (UFS 4.0) |
Оператив хотираси |
One UI 5.1.1 (Android 13) |
Батарея & Қувватланиш |
4400 мА/с |
Уланиш & Алоқа |
5G (SIM-карта & eSIM) |
Қўшимча хусусиятлари |
бармо изи сканери (ён томонида) |
Нархи |
|
Хотира конфигурацияси: 12/256 GB (ҳаворанг, қаймоқранг) |
20 999 000 сўм (radius.uz дўконида) |
Хотира конфигурацияси: 12/512 GB (ҳаворанг, қора, қаймоқранг) |
22 999 000 сўм (radius.uz дўконида) |
Хотира конфигурацияси: 12 GB/1 TB (ҳаворанг, қора, қаймоқранг) |
24 999 000 сўм (radius.uz дўконида) |
Қутида: смартфон, кабел, SIM-карта слотини чиқариш учун игна ва қўлланма |