Galaxy Z Flip 5G тақдим этилди: Snapdragon 865+ чипли илк Samsung смартфони! (+видео)

  •   DiMaX
  •  832
  •  23.07.2020 09:55

Galaxy Z Flip 5G тақдим этилди: Snapdragon 865+ чипли илк Samsung смартфони! (+видео)

Samsung компанияси жорий йилнинг февралида »раскладушка» форм-факторли илк смартфони – Galaxy Z Flip моделини тақдим этган эди. Кеча – 22 июль куни эса унинг кучайтирилган версияси – Samsung Galaxy Z Flip 5G букламафонини намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Шокка тайёр туринг: Galaxy Note 20’лар ва Galaxy Fold 2 нархлари эълон қилинди!

Кутилганидек, янги моделнинг ўша илк «раскладушка»дан фарқи фақатгина процессорида бўлиб чиқди. Таркибига Snapdragon X55 русумли 5G-модем киритилган энг кучли – Snapdragon 865+ чипсетини ҳисобга олмасак, бу ўша Galaxy Z Flip корпусидаги смартфоннинг ўзидир.

Galaxy Z Flip 5G моделининг бошқа техник жиҳатларига қисқача тўхталсак, у 8/256 гигабайтлик тезкор/доимий хотира билан таъминланган. Ички (асосий) экрани – диагоналига 6,7 дюймлик, Full HD+ форматидаги Dynamic AMOLED Infinity Flex дисплейидир. Ташқи дисплейи эса Super AMOLED матрицали бўлиб, ўлчами диагоналига 1,1 дюймлик, тасвир аниқлиги эса 300х112 пикселлик. Смартфоннинг аккумулятори 3300 мА/соатлик; олд камераси 10 мегапикселлик якка, бош камераси эса 12 мегапикселлик қўшалоқ сенсорлардан иборат.

ЎҚИНГ: Бор-йўғи 107 долларга улкан экран ва 6000 мА/соатлик аккумуляторли смартфон чиқди

Samsung янги букламафонини икки хил – кулрнг ва бронза тусли корпусларда таклиф этади. Galaxy Z Flip 5G савдоси АҚШда 7 август куни бошланади, нархи эса 1450 долларга тенг.

Қуйида янги смартфоннинг расмий видеосини томоша қиламиз:

Айтиш керакки, ушбу букламафон Qualcomm компанияси 8 июль куни тақдим этган флагман – Snapdragon 865+ процессорига таянувчи илк Samsung маҳсулотидир. Умуман олганда, Galaxy Z Flip 5G модели мазкур чипсет борасида биринчилардандир.

Кечанинг ўзида мазкур «раскладушка»дан ташқари, ушбу чипсет базасидаги яна иккита илк смартфон тақдим этилган. Булар – Asus компаниясининг ROG Phone 3 ҳамда Lenovo компаниясининг Lenovo Legion геймерофонлари бўлиб, – AnTuTu сервисига кўра жаҳонда энг зўр телефонлар бўлиб турибди. Уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида хабар эълон қиламиз, Terabayt.Uz’ни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Ўта арзон Galaxy M01s чиқди: афсуски, Samsung ҳам Xiaomi’га эргашибди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!