Galaxy Z Flip қанчалик бақувват?

Galaxy Z Flip қанчалик бақувват?

JerryRigEverything YouTube канали Samsung Galaxy Z Flip'нинг қанчалик чидам эканини синовдан ўтказди.

Гаджет экрани пластик каби қирилишини кўрсатди. Лекин Z Flip дисплейи шиша билан қопланган эди-ку? Буни аниқлаш учун Зек смартфонни қисмларга ажратди. Шундан сўнг шиша пластик ҳимоя қоплами остида жайлашгани маълум бўлди. Пластик қопламни олиб ташлаш эса экранга жиддий зарар етакизиши ёки унинг остидаги шишани дарз кетишига сабаб бўлиши мумкин экан.Шундай қилиб тирналишга қарши ультра-юпқа шишадан фойдаланишнинг афзаллик томони йўқ. Шунинг учун телефондан фойдаланётганда эҳтиёткор бўлиш керак.Samsung букланувчи дизайннинг асоси бўлган “ошиқ-мошиқ“нинг заиф томинларини ҳам яхшилашга эришган. Hideway ечимидаги ошиқ-мошиғи бутунлай бошқача дизайнда.

Видеонинг сўнгги қисмида ўтказгич ва пурижиналар девайсни исталган бурчакдан очишга имкон беришини кўриш мумкин.

Шунингдек, букланувчи механизм ён томони ва метал рамканинг юқори ва пастки томонларида чанг киришини олдини олувчи махсус ҳимоя воситаси жойлашган. Агар Galaxy Z Flip ички қисмини кўришга қизиқётган бўлсангиз, ушбу видеони томоша қилинг:

Нима бўлганда ҳам телефоннинг юқори ва пастки қисмларини бир-бирига боғлаб турадиган механизм лента кабели билан жуда қизиқарли дизайнни ҳосил қилган. Батарея бўшлиқ ва вазн мувозанатининг чекланганлиги сабабли иккига бўлинади. Юқори ярмидаги батарея кичик, 930 мА/соат, қолган 3 300мА/соат қувват эса пастки ярмида симсиз қувват олувишни таъминловчи қисм, USB-C порт ва карнай билан бирга жойлашган.

Гаджетнинг бозори чаққон бўлиши кутилмоқда. АҚШда расмий сотила бошлагандан бир неча кун ўтиб Samsung Филлипинда ҳам Galaxy Z Flip'ни сотишни бошлади ва ўша куниёқ дўконлардаги барча Galaxy Z Flip тез суръатларда сотилиб кетди.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 смартфонларида [email protected]+ резолюцияси пайдо бўлади